«Болонья»ни Мотта бошқарадиган бўлди

«Болонья»ни Мотта бошқарадиган бўлди

«Болонья» бош директори Клаудио Фенуччи клубни италиялик мутахассис Тьяго Мотта бошқаришини маълум қилди.

«Душанбадан бошлаб Тьяго Мотта асосий жамоа мураббийи бўлади, биз шартноманинг якуний жиҳатларини белгилаяпмиз, аммо энди мен уларга расмий мақом беришим мумкин», - деди Фенуччи. 6 сентябрь куни клуб 2019 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган Синиша Михайловични истефога чиқарганини эълон қилди. Моттанинг сўнгги иш жойи «Специя» жамоаси бўлиб, у 2021 йилнинг июлидан 2022 йилнинг июнигача бошқарган. Айни дамда «Болонья» «А» Сериянинг 5 турида бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ҳолда 16-ўринда бормоқда. Уларнинг ҳисобида 3 дуранг ва 2 мағлубият бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.