«Боруссия» Ян Кутога харидор

«Боруссия» Ян Кутога харидор

«Боруссия» «Манчестер Сити»дан Ян Кутони сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу борада томонлар ўртасида музокаралар давом этяпти, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Журналистнинг сўзларига кўра, ушбу трансфер учун «шаҳарликлар» 30 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Аммо «Боруссия» 20+5 миллион евро тўлашни истамоқда. Агарда клублар келишиб олишса, бразилиялик вингер Германияга йўл олади. Куто 2020 йилда «Куритаба» клубидан «Манчестер Сити» томонидан 6 миллион евро эвазига сотиб олинган. Шундан кейин футболчини клуб «Брага» ва «Жирона» жамоаларига ижарага берди. Ушбу ёзда у клуб таркибига қайтган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.