Бу «Милан» афсоналари эмас, «А» серия юлдузлар термаси экан

Бу «Милан» афсоналари эмас, «А» серия юлдузлар термаси экан

Болалигимда қадрдон тоғам «Локомотив» (Туркистон) ҳаваскорлар жамоасида ўйнаганди. Бир сафар ушбу шаҳарга собиқ иттифоқ фахрийлар термаси ташриф буюрганди

Болалигимда қадрдон тоғам «Локомотив» (Туркистон) ҳаваскорлар жамоасида ўйнаганди. Бир сафар ушбу шаҳарга собиқ иттифоқ фахрийлар термаси ташриф буюрганди. Ўйин ҳақиқий ажиотажни вужудга келтирган, мўъжазгина «Локомотив» стадиони мухлислар билан тўлганди. Ўйин бошида кўпчиликнинг фикрини томошабинлар қизиқиши эгаллаган бўлса, иккинчи бўлимда футболчилар иттифоқ юлдузларига қарши лоақал 1 дақиқа тўп суриш учун майдон сари ошиқдилар. Айтишларича, ўшанда ўйинда қатнашиш учун айримлар 100 рублдан тўлашган. 

«Милан» фахрийларига қарши баҳсда майдонга тушадиган ўзбек футболи афсоналари таркибини кўргач, юқоридаги воқеа эсимга тушди. Таркибда, собиқ ва амалдаги футболчилардан ташқари, бизнесменлар ҳам бор. Жамоанинг аҳамиятли жиҳати фақат шу билан чекланмайди. Таркибда 1994 йилги Осиё ўйинлари чем-пионларидан ҳеч ким йўқ, шунингдек, Максим Шацких ва бошқа юлдузлар ҳам. Ахир футбол қандай бўлса, афсоналар ҳам шунақа, деб бўлмайди-ку. Бизнинг футболда номи улуғ афсоналар бор. Мисол учун, Миржалол Қосимов. Лекин у ҳам рўйхатда йўқ. Ҳа, майли, охир-оқибат, «Милан» фахрийлари таркибида ҳам «россонерилар» сафида бирор марта майдонга тушмаган ёки 5 мавсумда 30тадан ўйин ўтказган футболчилар қайд этилган. Ҳа, аниқлик киритишларича, бу «Милан» афсоналари эмас, «А» серия юлдузлар термаси экан. Буниси бошқа гап.