Бугун қуръа!

Бугун қуръа!

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига бугун қуръа ташланади.

26 жамоа гуруҳ босқичи йўлланмаси тўғридан-тўғри қўлга киритган бўлса, 6 жамоа йўлланмага саралаш босқичи орқали эга чиқди.

Қуръа маросими 31 август куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Тадбир Монакодаги «Grimaldi Forum» саройида ўтказилади.

Гуруҳ босқичи иштирокчилари:

Англия: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл»;

Испания: «Атлетико», «Барселона», «Реал», «Реал Сосьедад», «Севилья»;

Италия: «Интер», «Лацио», «Милан», «Наполи»;

Германия: «Бавария», «Боруссия Дортмунд», «РБ Лейпциг», «Унион»;

Франция: «Ланс», «Пари Сен-Жермен»;

Португалия: «Бенфика», «Брага», «Порту»;

Нидерландия: «Фейеноорд», ПСВ;

Австрия: «РБ Зальцбург»;

Шотландия: «Селтик»;

Сербия: «Црвена Звезда»;

Украина: «Шахтёр»;

Бельгия: «Антверпен»;

Швейцария: «Янг Бойз»;

Дания: «Копенгаген»;

Туркия: «Галатасарой».

Қуръадан аввал 32 жамоа 4 саватчага бўлинади. Бир саватчадан ўрин олган жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди. Шунингдек, бир мамлакат жамоалари бир гуруҳга тушишмайди. Агар бошқа чекловлар мавжуд бўлса, бу ҳақда қуръа олдидан эълон қилинади. Қуръадан сўнг гуруҳ босқичи тақвими ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Жамоалар ўзаро уй-сафар тизимидан икки мартадан тўқнаш келишади. Дастлабки икки жамоа ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олади. 3-ўрин эгалари эса ўз иштирокини Европа лигаси турнирида давом эттилади. 4-поғонада қолган жамоалари учун еврокубоклар мавсуми якунига етади. Гуруҳдаги ўринларни аниқлашда, агар очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинлар натижаларига қаралади.

Қуръа маросимида, шунингдек, мавсум-2022/2023нинг энг яхши эркак футболчиси, аёл футболчиси, эркаклар футболидаги энг яхши мураббийи ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийи совринлари ўз эгаларига топширилади.

Чемпионлар лигасининг жорий мавсум финали Лондондаги «Уэмбли» стадионида 2024 йилнинг 1 июнь куни бўлиб ўтади. Айтганча, ушбу арена еврокубоклар финалини энг кўп қабул қилган стадион ҳисобланади - 7 марта.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.