АНА, ХОЛОС! Тен Хагнинг сабри тугаяптими?
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Газетамизнинг аввалги сонида «Реал»ни жорий евромавсум «камбэк»лар қироли сифатида эътироф этган эдик.
Чунончи, «Мадрид» барча турнирлар доирасида иродали ғалабалар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Қизиқ, қитъанинг кучли 5та лигасига қарасак, бу борадаги статистика қандай?
Айтишга ҳожат йўқ - «камбэк» ёхуд иродали ғалаба футбол томошасининг энг ёрқин томонларидан бири ҳисобланади. Эътиборли томони, кучли 5та миллий чемпионат иштирокчилари орасида энг кўп иродали ғалаба Ла Лигага ўзгача мазмун қўшаётган «Жирона»га тегишли. Диққат қилинг, Мичель бошқарувидаги кашфиёт жамоа ҳозирга қадар Примеронинг 7та ўйинида биринчи бўлиб гол қўйиб юборган ҳолда, якунда ғалабани ўз томонига оғдириш йўлини топди. «Жирона» айниқса, «Aльмерия» (0:2 ўрнига 5:2), «Валенсия» (88-дақиқадан кейин 0:1 ўрнига 2:1) ва «Севилья» (0:1 ўрнига 5:1)га қарши баҳсларда қатъий иродасини намойиш этди. Каталония клуби шунингдек, мамлакат кубогида «Орихуела»ни ҳам «камбэк» эвазига доғда қолдирганини қўшимча қилиш жоиз.
Иродали ғалабалар сони бўйича иккинчи юқори натижа ҳам Испания чемпионати вакилига тегишли - «Реал» Ла Лиганинг 6та учрашувида «ремонтада»ни амалга оширди. Эслатиш керак, барча турнирларни олсак, «Мадрид» ҳисобида нақ 10та «камбэк» бор. «Қироллик клуби» шундан 3тасини ЧЛда «Наполи» (3:2, 4:2) ва «Унион» (3:2)га қарши ўйинларда расмийлаштирди. Шунингдек, АПЛда чемпионликка даъво қилаётган «Ливерпуль» ҳам ҳозирга қадар 6та иродали ғалаба қайд этди. Бундеслигада иродали ғалабалар сони бўйича кутилмаган етакчи бор: «Aугсбург» (4та). Лига 1га қарасак, «Монако» 4та «камбэк» билан ҳаммадан олдинда.
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи, россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳамюртимиз Аббос Файзуллаевни ЦСКА - «Ахмат» ўйини (1:2)даги сариқ карточка учун айблашга асос йўқлигини таъкидламоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789