Бундеслига, 4-тур: «Бавария» очко юқотди, Зоммер эса рекорд ўрнатди...

Бундеслига, 4-тур: «Бавария» очко юқотди, Зоммер эса рекорд ўрнатди...

Олдин хабар берганимиздек, кеча Бундеслига 4-турдан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.

Хусусан, «Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини қабул қилди. Албатта катта мезбондарнинг катта устунлигида ўтган ўйинда меҳмонлар ҳимоявий ўйин кўрсатиб, кўзлаган мақсадларига эришишди. Натижада «Бавария» мавсумда биринчи марта очко йўқотди. Шу пайтгача мюнхенликлар қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонишган эди.
Айтганча, ушбу баҳсда «Боруссия Менхенгладбах» дарвозабони Ян Зоммер Бундеслига рекордчисига айланди.  33 ёшли дарвозабон ушбу учрашувда  "нақд" 19та сейв амалга оширди. 

Бунгача Бундеслигада бир ўйинда энг кўп сейвни Берлиннинг «Герта»си посбони Александр Шволов қайд қилганди.  У ҳам айнан (2022 йил январда) «Бавария» (1:4) га қарши кечган ўйинда 14 та "қайтариқ"ни белгилатиб қўйишга эришган..

Шундай қилиб, «Бавария» 10 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. «Боруссия М» 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

4-ТУР
26 август (жума)
23:30   Фрайбург - Бохум-1:0

27 август (шанба)
Бавария – Боруссия М 1:1 (0:1, 1:0)
27 август, «Альянц-Арена» стадиони
Голлар: 0:1 – 43 Тюрам, 1:1 – 83 Сане. 
Бавария – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер (Мусиала, 67), Киммих, Мюллер, Мане (Гнабри, 68), Коман, Сане (де Лигт, 85).
Боруссия М – Зоммер, Скалли, Эльведи, Итакура, Нетц, Крамер, Хофманн (Херрманн, 85), Нойхаус (Фридрих, 77), Коне (Янчке, 85), Плеа (Вольф, 52), Тюрам.
Огоҳлантиришлар: Плеа (37), Киммих (63), Забитцер (63), Сане (80), Крамер (90), Павар (90).

18:30   РБ Лейпциг - Вольфсбург -2:0
18:30   Майнц - Байер-0:3
18:30   Хоффенхайм - Аугсбург-1:0
18:30   Герта - Боруссия Д.
18:30   Шальке - Унион- 1:6


28 август (якшанба)
18:30   Кёльн - Штутгарт
20:30   Вердер – Айнтрахт