Буонжорно - «Наполи» футболчиси!

Буонжорно - «Наполи» футболчиси!

Марказий ҳимоячи Алессандро Буонжорно «Торино»дан «Наполи»га ўтди.

Неапол клуби келишув тафсилотларини ошкор қилмади. Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, трансфер қиймати 35 млн. еврони ташкил этган, яна 5 млн. евро бонуслар кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб Буонжорнонинг шартномасида товон пули 70 млн. еврони ташкил этади. 2023/24 йилги мавсумда Буонжорно «А» Сериянинг 29та ўйинида 3та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган. 25 ёшли ҳимоячи Италия миллий жамоасига номзод саналади ва ҳозиргача «мовий гвардия» сафида 4 ўйин ўтказган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.