АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Сўзимиз аввалида «Насаф» жамоаси ва мухлисларини Ўзбекистон кубоги финалидаги ғалаба билан самимий табриклаймиз!
«Аждарлар» ҳақли равишда зафар қучишди ва кетма-кет иккинчи, умумий ҳисобда эса учинчи марта кубок соҳибига айланишди. «Насаф» лойиҳасининг ҳақиқий ғалабаси бу! Лойиҳага асос солганлар ва айни чоғда жамоада фаолият юритаётган фидойилар меҳнатлари самараси бу! Мантиқан олиб қарасак, финалда қарши жамоаси ғалаба қозониши керак эди. Зеро, бугун «Насаф» ва Рўзиқул Бердиев ўзаро шартли синоним сифатида футбол жамоатчилиги онгига мустаҳкам муҳрланишга улгурди. Энди бу иккисини бир-биридан айро тасаввур қилиш мушкул. Рўзиқул Бердиев «Насаф»да футболчи, ассистент, бош мураббий сифатида узоқ йўлни босиб ўтди ва жамоанинг қон-қонига сингди, ўзи ҳам бутун дружинани жисм-у жонига сингдирди. Шундай пайт келдики, «Насаф» ва Рўзиқул Бердиев фалсафаси бир бутунлик, уйғунлик касб этди.
Финалда мана шу бутунлик ва уйғунлик ғалаба қозониши керакмиди ёки «Навбаҳор»да имзоси энди-энди сезила бошлаган Самвел Бабаян?! Aлбатта, бутунлик ва уйғунликнинг ғалабаси адолатли ҳисобланарди, амалда шундай бўлди ҳам. Қолаверса, «аждарлар»нинг ўтган аср 90-йиллари, 21-аср бошидаги икки-уч авлоди учун армонга айланган зафар палласи ҳозирги ёш жамоа тақдирига битилди, пешонасига ёзилди. Aввалги авлодларнинг армонларини рўёбга чиқариш ва улар учун ҳам совринлар соҳибига айланиш - бугунги «Насаф»нинг вазифаси, бурчи! «аждарлар» шу улуғ миссияни шараф билан уддаладилар. Шуниси аниқ, «Насаф»нинг Ўзбекистон кубоги финалидаги учинчи ғалабаси эндиликда фахрийга айланган собиқ «аждарлар»ни бир қадар қувонтиради, холос. Улар бу қувонч таъмини аввалги икки ғолиблик чоғи ва ОФК кубоги қўлга киритилган пайт татиб кўришган. «Насаф» фахрийлари, жамоанинг бугунги авлод вакиллари ва мухлислари учун бош мақсад, улуғ орзу - ЧЕМПИОНЛИК! Шу маънода кубок финалидаги ғалаба - чемпионлик манзилига элтувчи уч қадам учун ўзига хос мотивация! Қашқадарё футболи чемпионликнинг ширин хаёли билан яшамоқда айни дамда ва у бунга арзийди. Сарфланган катта вақт ва фидойиликка ҳурмат нуқтаи назаридан ҳам шундай хулоса айтмоқдамиз.
Ахир изланишлар қачондир ўз натижасини бериши керак. Бордию, натижа ўз вақтида кўринмаса ҳар қандай жамоада келажакка нисбатан ишонч йўқолади. Ишончни йўқотиш - наинки «Насаф», балки миллий футболимиз учун ҳам том маънода фожиа! Буни асло истамаймиз ва шунинг учун ҳам тарафкашликни бир четга улоқтириб, «Насаф» тимсолида ғолиб жамоани кўрмоқдамиз, қутламоқдамиз. «Тошкент кўчаларида қарши ҳавоси» номли мақоламизда ҳам шунга яқин мулоҳазалар билдиргандик! Бугун Бухорода Бердиевнинг боши баланд! Боши баланд бўлсин шу заҳматкаш мураббийнинг. Севимли жамоасига фидойиликни кимлардир Рўзиқул Бердиевдан ўрганишсин, ундан ўрнак ва ибрат олишсин! Рўзиқул Бердиев - ҳатто жаҳон футболида ҳам жуда кам учрайдиган ноёб феномен! У том маънода миллий мураббий! Бердиевнинг футбол фалсафасида миллий қадриятлар ва профессионал ёндашувлар бир-бирига қоришиб, уйғунлашиб кетган. Назаримизда, Бердиев Қарши ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олади ва бу уни ғалабалар сари отлантиради! Бу мураббийнинг оёғи Қарши заминидан куч олади, қувватланади ва қатъият билан ўзга майдонларда муваффақиятга эришади. Хуллас, Рўзиқул Бердиев феноменида Қарши чўлларида тобланган ёвқурлик ва воҳанинг дўлвор, қайтмас, чўрткесар, қадриятлар учун курашишга тайёр қиёфаси мужассам! Бунақаси кам учрайди дунё футболида ҳам!
Маҳоратли ва ишбилармон мураббийлар молиявий бақувват жамоаларга келиб-кетаверишади, бунда уларга фаолият давомийлиги ҳам, ютуқлар ҳам кафолатланмайди. Рўзиқул Бердиев эса ҳар дам «Насаф» билан бирга ва шунинг учун унга омад ва зафар ҳамиша ҳамроҳ!
Тўғри тушунинг, кўпинча ғолиб шарафланади, мағлуб эса унутилади, унга тасалли берадиганлар кам топилади! Лекин биз «Навбаҳор»ни ҳеч қачон эсдан чиқармаймиз! Илло, Наманган жамоаси нафақат бугунги кўтарилиш даври, балки инқирозга юз тутган чоғлар ҳам миллий чемпионатимиз лидерларига муносиб қаршилик кўрсатган ва ўзаро баҳсларда муносиб интрига қўзғаган! Ҳозир «Олимпик» бажараётган «катализаторлик» вазифаси 10 йиллар давомида ўртамиёна жамоа сифатида «Навбаҳор» зиммасида эди. Энди «Навбаҳор» ўртамиёна жамоа эмас. «Лочинлар» бугун юксаклик сари парвоз қилишмоқда. Тўғри, бу парвоз бирдай равон бўлмаслиги табиий. Боз устига, жамоада юксак мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий жиҳатдан энди-энди йўлга қўйилмоқда. Жорий мавсум амалга оширилган ишларни бу борадаги илк қадамлар сифатида баҳолаш керак. Қайта уйғонишнинг илк қадамидаёқ кубок финалига етиш - аслида мақтовга сазовор иш! Очиғи, «Олимпик»ка қарши кечган нимчорак финал баҳсини кўргач, «лочинлар»нинг финалга чиқишларини сира ўйламагандик. Aмалда жамоа финал сари йўлда «Пахтакор» ва «Сўғдиёна»ни мардованор енгди! Яна бир бор такрорлаймиз, қайта уйғонишнинг илк мавсумидаёқ бу каби дадил қадам босиш, ҳақиқатан ҳам, эътирофга сазовордир.
Ҳа, «Навбаҳор» бундан ҳам кучлироқ ўйнаши мумкинлиги хусусида кўп ёздик, ҳужум чизиғини шакллантиришда адашилганини етарлича танқид қилдик. Мавсум аввалида Элгужа Григалашвили, кейинчалик Зоран Марушич ва Жасур Яхшибоев варианти у қадар ўзини оқламаслиги ҳақида бир неча бор фикримизни очиқ-ошкора айтдик. Бугун маълум бўлмоқдаки, Зоран Марушич ва Aлександр Касьян «Навбаҳор» ҳужумида энг асосий иш - гол уриш вазифасини уддалолмаяптилар, Жасур Яхшибоев эса, айтганимиздек, ишончни оқламаяпти. Оқибатда жамоа ҳимояси ва ярим ҳимояси ташкиллаган яхши вазиятлар кўкка совурилмоқда. Самвел Бабаяннинг ўзи ҳам вазиятлардан фойдаланмаслик муаммосини бир неча бор тилга олди. Тасаввур қилинг, жамоа гол уриш учун вазиятлар юзага келтираверса-ю, ҳужумчилар самара чиқаролмасалар, охир-оқибат, нима бўлади? Ўз-ўзидан тушунарли: ўйинда асабийлик юзага келади, футболчилар ўртасида бир-бирини айблаш ҳолати юзага қалқиб чиқади! Бундай жамоадан эса, у ҳар қанча кучли таркибга эга бўлмасин, ғалаба ва омад юз ўгираверади.
Ана, «Ливерпуль» AПЛ сўнгги турида нима учун «Лидс»га ютқазиб қўйди? Юрген Клопп жамоаси аввалроқ қандай сабабга кўра, ўз майдонида «Ноттингем Форест»дан енгилганди? Инсоний омиллар таъсир ўтказмаса, «Ливерпуль» унча-мунча клубга ён бермайди! «Навбаҳор»да ҳам бугун вазият шундай. Жамоа Бухородаги финал баҳсида борки ички имкониятларини ишга солганини айтишдан йироқмиз. Рақиб Жамшид Искандеровни зарарсизлантириши аввалдан маълум эди ва Самвел Бабаян буни билган ҳолда финал учун сюрприз тайёрламаганининг қандай тушуниш мумкин? Йўқ, тушуниб бўлмайди мураббийдаги бундай ёндашувни! Вақти ва маблағини ўртага қўйиб, севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Бухорога етиб борган мухлисларга бу каби ёндашув ҳурматизлик эмасми? Наманганлик мухлислар финалга эмас, балки ундаги ғалабага лойиқдирлар! Шундай жонкуярларни қувонтириш, улар учун байрам уюштириш - Самвел Бабаяннинг бирламчи вазифаси! Aфсуски, бош мураббий бу миссияни ҳали охиригача англамади, чоғи...
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789