CAFA Nation's Cup-2023. Миллий термамизда йирик ҳисобдаги ғалаба ва финалдаги рақиб — Эрон...

CAFA Nation's Cup-2023. Миллий термамизда йирик ҳисобдаги ғалаба ва  финалдаги рақиб — Эрон...

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги СAFA Nation's Cup-2023 турнирининг 3-тур ўйини ўтказилди.

Айтиш жоизки, бош жамоамизнинг навбатчи устози Алеш Чех бошланғич таркибда асосан олдинги 2 турда майдонга тушмаган футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Зотан, шунинг учун ҳам 1-таймда яратилган қулай вазиятлардан фойдаланиломади шекилли. Меҳмонларнинг стандарт вазиятдан киритган голи ҳисобдагина уларни устунлиги акс этиб турди.
Шундан бўлса керак, 2-бўлимда  жамоамиз мураббийлари қатор ўзгаришлари амалга оширишди ва бу ўз "меваси"ни берди. Бир сўз билан айтганда, 1-бўлимда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз 2-бўлимда 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Ташкилотчилар ушбу ўйинни энг яхши футболчиси деб, Элдор Шомуровдовни эътироф этишди. 
Айтганча, Ўзбекистон киритган 5 та голнинг 4 тасини захирадан тушган ўйинчилар ўрди. Бош жамоамиз бугунги ва ўтган сафарги ўйинни бош мураббийсиз ютди (маълумотларга кўра, Сречко Катанец оилавий масала сабаб ватанига учиб кетган). Финалдаги рақиб Эрон ҳам гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини худди Ўзбекистон каби 5:1 ҳисобида ютди.
Эслатиб ўтамиз, Уммон (4) Туркманистондан (1) устун келиб, 2-ўринни эгаллади.    
Маълумот учун 20 июнь (сешанба) куни турнирнинг финал ўйини Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида 20:30да Ўзбекистон ва Эрон термалари ўртасида бўлиб ўтади.    
« Пахтакор »  стадионидаэсаУммонВгуруҳидаиккинчибўлганҚирғизистонбилан 3- ўринучунбаҳсолибборади  

CAFA Nations Cup 
Агуруҳи . 3- тур . 17  июн 
ЎЗБЕКИСТОН —  ТОЖИКИСТОН 5:1 (0:1) 
Голлар ЖасурЯхшибоев (53),  Элдор   Шомуродов (56,  пенальти ),  АббосФайзуллаев (72),  Ҳожимат   Эркинов (83),  ОстонЎрунов (90+6,  пенальти ) —  ПарвизУмарбоев (13).  
Ўзбекист —  БотиралиЭргашев АлибекДавронов АбдуқодирҲусанов ИброҳимхалилЙўлдошев ЖамшидИскандеров ( ЭлдорШомуродов , 46),  Абдулла   Абдуллаев ( АббомФайзуллаев , 46),  Акмал   Мозговой , ДилшодСаитов ( ҲожиакбарАлижонов , 83),  Жасур   Яхшибоев ( ОстонЎрунов , 73),  Бобур   Абдихолиқов ( ҲожиматЭркинов , 73),  Жамшид   Болтабоев ( ОдилҲамробеков , 46).  
Тожикистон — Рустам Ятимов, Зоир Жўрабоев, Манучеҳр Сафаров, Ваҳдат Ҳанонов (Содиқ Қурбонов, 65), Парвиз Умарбоев (Холмурод Назаров, 80), Амир Жўрабоев, Алишер Жалилов, Шервони Мабатшоев (Нуриддин Ҳамроқулов, 65), Эҳсони Пайшанбе (Комрон Турсунов, 80), Ахтам Назаров, Манучеҳр Жалилов (Муродали Акназаров, 87).  
Огоҳлантиришлар ВаҳдатХанонов (28),  Иброҳим   Халил   Йўлдошев (38),  Парвиз   Умарбаев (41),  МанучеҳрСафаров (42),  Эҳсони   Паншанбе (59) 


ТУРКМАНИСТОН — УММОН - 0:2 (0:1) 
Голлар : Ал Мушайфри (42), Ас Субҳи (76).  
Туркманистон: Чориев, Аннагулиев,  Тойжанов, Сапаров, Атаев, Аннаев, Башимов, Аннадурдиев, Байов, Сапаргулиев, Чориев. 
Уммон — Ал Муҳайни, Ал Ҳамиси, Ал Аҳбори, Абдулғафур, Ал Ҳасани, Ал Кааби, Ал Брайки, Ал Мушайфри, Ал Яҳёйи, Ал Мушайфри, Ас Саади.