Чеферин ўз постига қайта сайланди

Чеферин ўз постига қайта сайланди

Чоршанба куни Португалияда УЕФАнинг 47-конгресси бўлиб ўтди.

Лиссабонда ўтган Европа миллий ассоциациялари раҳбарлари йиғилишида ташкилотнинг амалдаги президенти Александер Чеферин УЕФА президентлигига навбатдаги муддатга сайланди. Шу тариқа, 55 ёшли словениялик мутахассис яна 4 йил Европа футболига раҳбарлик қиладиган бўлди. Қайд этиш жоиз, бу сафар ҳам УЕФА президентлигига Чеферин ягона номзод бўлди. У 2016 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.