«Челси» яна бир трансферга яқин

«Челси» яна бир трансферга яқин

«Васко да Гама» ярим ҳимоячиси Андре Сантос тез орада «Челси»га ўтади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 18 ёшли бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга келган. Футболчи «Челси» билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Трансфер суммаси 12,5 миллион еврони ташкил қилади. Қайд этилишича, Сантос ижара асосида «Васко да Гама»га қайтмайди, балки «Челси»да қолади. 2022 йилда Сантос Бразилия «В» сериясида 33та ўйин ўтказиб, 8та гол урди, 9та сариқ ва 1та қизил карточка олди. Бразилия U-20 терма жамоаси таркибида у 4та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.