«ЧЕЛСИ» ЯНГИ ҲОМИЙДАН УМИДВОР

«ЧЕЛСИ» ЯНГИ ҲОМИЙДАН УМИДВОР

Жорий мавсум ишлари асло юришмаётган «Челси» титул ҳомийсини ҳам ўзгартирмоқчи. Чунончи, Three гуруҳи билан тузилган қиймати 40 миллион фунт стерлингга тенг келишув ёзда ўз кучини йўқотади.

Тодд Боули томонидан молиялаштирилаётган Лондон клуби раҳбарияти шартнома муддатини узайтирмоқчи эмас. «Челси» бунинг ўрнига Германиянинг Allianz суғурта компанияси билан қиймати баландроқ келишувга эришмоқчи. маълумот учун айтиш керак, ушбу компания айни пайт «Бавария», «Ювентус» ва «Миннесота Юнайтед» каби клубдлар ҳомийси ҳисобланади.