Чемпионнинг минус томони

Чемпионнинг минус томони

Статистика бўйича айтсак, АПЛнинг янги-эски чемпиони - «Манчестер Сити»да 1та «оқсоқ» томони бор.

Бу - Англия чемпионатининг якунланган мавсуми турнир жадвалида 2-9-ўринлардан жой олган жамоаларга қарши сафар ўйинлари. Аниқроқ айтсак. Хосеп Гвардиола дружинаси АПЛ якуни бўйича юқори 9таликка кирган рақиблар майдонидаги 8та ўйинда атиги 6 очко ишлади - 1та ғалаба, 3та дуранг ва 4та мағлубият.
Айтганча, Brand Finance компанияси жаҳоннинг энг қимматбаҳо футбол брендлари рейтингини тақдим этди. 1-ўринда - «Манчестер Сити». Англия чемпионининг бренди баҳоси бир йилда 13 фоиз қимматлашиб, 1,51 миллиард еврога етди. «Реал» эса охирги 4 йил бадалига илк марта рейтингда пешқадамликни қўлдан чиқарди. Бинобарин, «Мадрид» бренди баҳоси 1,46 млрд. еврога тушди. Умуман, Brand Finance талқинига кўра, жаҳонда атиги 6та клуб брендининг баҳоси миллиард евродан баланд, холос.