COCA-COLA СУПЕРЛИГА. 4-ТУР: ЭНДИ ОЧКО ЙЎҚОТМАГАН ЖАМОА ЙЎҚ!

COCA-COLA СУПЕРЛИГА. 4-ТУР: ЭНДИ ОЧКО ЙЎҚОТМАГАН ЖАМОА ЙЎҚ!

Дастлабки 3та турда 100 фоизлик натижа кўрсатган «Нефтчи» ва «Бунёдкор» танаффусдан кейинги дастлабки ўйиндаёқ илк йўқотишларга дуч келди.

Виталий Левченко шогирдлари Фарғонада ОКМК билан мураккаб баҳсда мағлубиятдан зўрға қочган бўлсалар (2:2) «қалдирғочлар» ўз майдонларида «Турон»ни енга олишмади - 0:0. Бу вақтда фаворитлар - «Навбаҳор» ва «Пахтакор» нисбатан енгил ғалабани расмийлаштирди. «Насаф»нинг Навоийда «Қизилқум»га ютқазишига бир баҳя қолганини ҳам айтиш жоиз. «Аждарлар»га фақат 90+6-дақиқада белгиланган пенальти қўл келди - 1:1.     

*** «Қизилқум» 7та ўзаро ўйин бадалига «Насаф»дан илк марта очко олди. Умуман, Навоий клуби элит лигада 9та ўйиндан буён «аждарлар»ни енголмаяптиларю

*** «Навбаҳор» бунга қадар Суперлигада «Сўғдиёна»га қарши кечган қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозонолмаганди - 1та дуранг ва 4та мағлубият. 

*** Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ташаббуси билан «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» ўйинига кириш бепул бўлди - мухлисларга Муқаддас Рамазон совғаси. 

*** «Пахтакор» Ўзбекистон чемпионатида қаторасига 16-ўйинда ҳам «Металлург»га очко бермади. Бекободликлар «шерлар»ни охиргги марта 2016 йили ўз майдонларида мағлуб этишганди.

 

«СУРХОН» — «БУХОРО» - 2:0 (0:0)

31 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 658 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Абдураҳмонов.

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Кристина Середа.

Голлар: Силванус Нимели (50), Ҳумоюн Шербўтаев (90).

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 18. Силванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (99. Камрон Саидазимов, 87), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (27. Асилбек Жумаев, 69).

«Бухоро»: 13. Никола Стошич, 7. Жасур Азимов, 9. Александр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 11. Темур Исмоилов (14. Рустам Абдуҳамидов, 46), 15. Обид Жўрабоев (25. Аббос Отахонов, 46), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 57), 77. Файзулло Жуманқўзиев, 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (5. Дилшод Жўраев, 46).

Огоҳлантиришлар: Шоҳжаҳон Султонмуродов (26), Артём Потапов (70), Бобур Асқаров (73) — Ҳумоюнмирзо Иминов (67).

Четлатишлар: Тамирлан Жамалутдинов (77) — Рўзимбой Аҳмедов (73).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Нуриддин Ҳасанов («Сурхон»).

Назоратчи: Зокир +одиров.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

Александр Ежов («Бухоро» мураббийи): - Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз мумкин эди, афсуски, қўйиб юбордик. Иккинчи бўлим бошида эътиборни йўқотганимиз қимматга тушди ва рақиб голи ўйинимиз суръатига ҳам таъсир кўрсатди. Ҳа, «Бухоро»га ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Лекин бир қатор ньюанслар ҳам бор, айниқса, жароҳатлар. Александар Станиславлевич қачон сафга қайтади? Бизда шифокорлар гуруҳи бор, ўзаро кенгашиб, иш тутамиз. Қизил карточка исталган ўйинда билинади. Бугун дуранг қайд этишимиз мумкин эди, бироқ гол уриш масаласида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида ютқазмадик, аксинча, рақибдан яхшироқ ҳам кўриндик эҳтимол...

Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Эмоцияларга бой ўйин. Футболда нафақат ўйин суръати ва ҳаракатлар маромини, балки ҳиссиётларни ҳам бошқара билиш керак. Менимча, бугун барчасини уддаладик ва керакли натижага эришдик. Ҳозир ўзимиз учун керакли чизмани аста-секин яратиб боряпмиз. Мураббийлар штаби танлаган услуб бор ва бу натижа бермоқда. Демак, тўғри йўлдамиз. Силванус Нимелида старт тезлиги жуда юқори, чиндан ҳам. Замонавий футболда эса бу сифат жуда муҳим. Силванусга нимадир етишмаётгани ҳақида гапириш ортиқча. У ўйиндан ўйинга вазиятлар яратишга уринмоқда. Инзагини барча ҳужумчиларга ибрат сифатида кўрсатиш мумкин. Нимели италияликчалик техникага эга эмас, албатта, лекин керакли пайт керакли нуқтада пайдо бўлмоқда. Жамалутдинов аслида хотиржам футболчи, ҳиссиётга берилмайди. У фаолияти давомида илк марта қизил карточка олди. Сўрадик, бунга сабаблар борлигини айтди. Аммо улар қизил карточкага олиб келмаслиги керак эди. Жамоавий спорт турларида шерикларни ҳам ўйлаш керак. 

 

«НЕФТЧИ» — ОКМК - 2:2 (1:2)

31 март. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 7720 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Темур Гайнулин, Лочин Долимов.

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.

VAR ассистенти: Анвар Маражабов.

Голлар: Олексий Ларин (31), Нурилло Тўхтасинов (66) - Мартин Боаке (15), Хуршид Ғиёсов (40).

«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 7. Умар Адҳамзода (70. Аббос Ғуломов, 63), 8. Нурилло Тўхтасинов, 9. Улуғбек Ҳошимов (11. Иззатилла Абдуллаев, 63), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анвар /офуров (2. Зоир Жўрабоев, 46), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (35. Мурод Бобожонов, 85), 23. Диёр Туропов (28. Фозил Мусаев, 87), 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин.

ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 89), 17. Санжар Турсунов (9. Рубен Санчес, 79), 22. Шоҳруҳ Гадоев (11. Иракли Рухадзе, 84), 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 88. Сияваш Ҳақназари (15. Ойбек Рустамов, 79).

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (47), Тома Табатадзе (59), Диёр Туропов (74) — Ойбек Рустамов (90), Сардор Раҳмонов (90+7).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Нурилло Тўхтасинов («Нефтчи»).

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Бу ерга яхши ниятда келдик, «Нефтчи» ҳам 3 очко учун тушди, албатта. Дуранг икки жамоани ҳам қаноатлантирмади, менимча. Бир хил хатоларга йўл қўйдик. Гол урганимиздан кейин ҳисобни ушлаш учун ўйнагандек кўриндик. Буни қайта кўриб чиқиш керак. «Нефтчи»да ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ҳозир ҳар бир ўйин - жиддий синов. Вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Кўп айтганман, агар дарвозабон қутқармаса, қийин бўлади. АГМК очко олдими ёки йўқотди? /алаба учун келгандик, демак, 2 очко йўқотдик. «Нефтчи»даги фарқ? Аввал кеча нима еганимизни сўранг (кулади)... Бошқа схемаларда ҳам ўйнаб туриш керак. 

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Яхши даражадаги икки жамоа тўқнаш келди. Рақиб гол урган вазиятларда бизга концентрация етишмади. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсатишди. Ўз навбатида, бизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб, ҳужумга ундаган мухлисларга ҳам раҳмат. 2:2 - адолатли якун, менимча. Ўйин боришидан келиб чиқсак, бугун 1 очко йўқотмадик, балки олдик. Рамазон ойида йигитлар организмида янгиланиш бўлиши табиий. Шу сабабдан кўп нарса талаб қилиш ноўрин. Йўқ, вақтдан ютиш учун ўйнамадик - ўз майдонимизда мухлисларга ғалаба тортиқ этишни ўйлагандик.

 

«НАВБАҲОР» - «СЎҒДИЁНА» - 3:0 (2:0)

1 апрель. Наманган. «Марказий» стадиони. 13950 томошабин. 

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Ислом Азимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Олим Тўйчибоев.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Тимур Гайнулин.

Голлар: Милош Милович (13), Остон Ўрунов (25), Шаҳбоз Жўрабеков (52).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (77. Асадбек Собиржонов, 67), 10. Жамшид Искандеров (55. Асадбек Жўрабоев, 77),  14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (8. Жасур Яхшибоев, 58), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 77), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков.

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов (6. Алишер Салимов, 64), 9. Зенан Займович (32. Нодир Соибов, 46), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (7. Сердер Сердеров, 46), 12. Хислат Халилов (88. Самандар Мавлонқулов, 46), 14. Бобур Йўлдошев, 22. Санжар Шоаҳмедов 28. Станислав Андреев, 77. Даниэль Насриддинов (5. Аюбхон Нўъмонов, 79), 93. Марко Колакович.

Огоҳлантиришлар: Марко Колакович (33), Элёр Орифов (45), Станислав Андреев (72, С.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Остон Ўрунов («Навбаҳор»).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Ёрқин Назаров («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Навбаҳор» ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Ўз ўйинимизга келсак, тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламаяпти, буни омадсизлик билан боғлаяпмиз. Аммо омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Балки гап таркибдадир. Умуман олганда, вазият яхши эмас. 

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ўйинга профессионал тарзда масъулият билан ёндашган йигитларга раҳмат. Майдонда ғалаба учун бор имкониятларни ишга солдик ва катта устунликка эришдик. Тўғри, фақат 75-дақиқагача. Умид қиламанки, шогирдларим кейинги баҳсларда 75 эмас, балки тўлиқ 90 дақиқа давомида юқори савияли футбол кўрсатишади. Ўйин ҳолатида келиб чиқиб, чизиқларни ўзаро боғлашга интиламиз, албатта. «Сўғдиёна»нинг охирги ўйинларини кўрдим ва айтишим керак, жамоага омад етишмаяпти, холос. +исқаси, жадвалдаги ҳозирги ўрни айни даражасига мос эмас. Дейлик, бугун ҳам жиззахликлар ўйин якунида фаоллашишганини кўрдик. Ёрқин Назаров жамоада катта ишларни амалга оширмоқда. Унинг ўз фалсафаси ва услуби бор, ўйлайманки, бу ўз мевасини беради, албатта. 

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ» - 1:1 (0:0)

1 апрель. Навоий. «Ёшлар» СМ. 3471 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Санжар Шоюсупов, Ерлан Нуржанов.

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.

VAR ассистенти: Рустам Тоғаев.

Голлар: Ислом Кенжабоев (55) - Зафармурод Абдураҳматов (90+6-пен.).

«+изилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 10. Ислом Кенжабоев, 11. Жасур Холтўраев (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 82), 23. Шерали Жўраев (25. Азиз Усмонов, 67), 24. Ифеаньи Ифеаньи, 75. Олег Толмасов, 77. Ойбек Нурматов, 87. Алишер Саноев (30. Ислом Тошпўлатов, 69).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (15. Жўрабек Маннонов, 81), 17. Суҳроб Нуруллоев (19. Матеус Лима, 58), 23. Сардор Саъдуллаев (8. Зафармурод Абдураҳматов, 74), 34. Шерзод Насруллаев (2. Алибек Давронов, 81), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азииз Амонов (18. Баҳром Абдураҳимов, 74).

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев (18), Самандар Шукруллаев (43), Жавоҳир Илёсов (73), Авазхон Маматхўжаев (90+5), Ислом Кенжабоев (ўйиндан сўнг) — Суҳроб Нуруллоев (28), Жавоҳир Сиддиқов (41).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ислом Кенжабоев («Қизилқум»).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Владимир Назаров.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Рақибда битта вазият бўлди, бизда эса кўпроқ. Табиийки, фақат ғалабани ўйлагандик, афсус, яна 2 очко йўқотдик. Ўйин назорати бизда, натижа эса аламли. Кўпинча терма жамоалар йиғинидан сўнг жамоамиз ўйинида пасайиш кузатилади. Бугун ҳам шундай бўлди. Кенжабоев 3 нафар футболчимизда қочиб, гол урди. Бу ҳимоянинг қўпол хатоси, албатта. Ҳусниддин Алиқуловни ҳужумда синаш - захира варианти. У олдинда ҳам яхши ҳаракатланади. Таваккал қилиб, Ҳусниддинни ҳужумга чорлаяпмиз ва бу кўпинча ўзини оқлаяпти. Лекин уни ҳужумга қўйиш тўғри эмас, ахир терма жамоада ҳам ҳимоячи ролини бажаради.

Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйин оғир кечишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасига таяндик. Гол ҳам урдик, бироқ тўп назоратини рақибга топшириб қўйдик. Футболчиларда бироз ҳаяжон ҳам сезилди, айниқса, қисқа узатмалар ўхшамади. Йигитлар бугун тўпсиз кўп ҳаракатланишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман, албатта. Мурод Раҳматов нега ўйнамади? Гап шундаки, келишувида уни «Насаф»га қарши баҳсда майдонга туширмаслик бўйича банд бор. Кенжабоев охирги 1-2 йил ўз савиясини кўрсатолмади. Ҳозир 

спорт формасини тиклашида ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. +ачонки, таркибда якка курашларда рақибларга имкон қолдирмайдиган икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлсагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз. Ваҳобов концентрацияни жамлашни ўрганса, унда ривожланиш кузатилади. 

 

«БУНЁДКОР» - «ТУРОН» - 0:0

2 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 999 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин.

VAR ҳаками: Раҳим Каримов.

VAR ассистенти: Санжар Шоюсупов.

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носько, 4. Даврон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (99. Умид Султонов, 86) 11. Игорь Иванович, (10. Расул Йўлдошев, 69), 15. Жасур Ҳакимов (3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 58) 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (45. Фарҳод Ўткиров, 86), 34. Суҳроб Иззатов.

«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 5. Марлен Чобанов, 7. Азим Аҳмедов, 11. Шоҳназар Норбеков (9. Азиз Ибрагимов, 67), 14. Хуршид Мухторов, 17. Қувондиқ Рўзиев (4. Аслиддин Тоштемиров, 88), 19. Сардор Абдураимов (49.  Закария Бегларишвили, 75), 22. Душан Стоилкович, 44. Анри Чичинадзе, 55. Хушнуд Авилов, 77. Билолхон Тошмирзаев (2. Абдулазиз Абдурашидов, 75).

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (26) - Билолхон Тошмирзаев (45+4), Қувондиқ Рўзиев  (65). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Авазбек Ўлмасалиев («Бунёдкор»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Бахтиёр Ашурматов («Турон» бош мураббийи): - «Бунёдкор» 3та ўйинда 9 очко олган бўлсада, бугун майдонда яққол фаворит йўқ эди. Ҳар икки жамоа ўзининг яхши томонларини кўрсатди. Биринчи бўлимда кўпроқ вазият яратдик ва тўпни ҳам назорат қилдик. Иккинчисида эса «Бунёдкор» фаолроқ кўринди. Ҳимоямиз биринчи бўлимда 1-2та хатога йўл қўйди, танаффусдан кейин буни тўғриладик. Умуман, ҳимоячиларимиз ёмон ҳаракатланишмади, рақибга имконият беришмади, ҳисоб. Ҳар бир очко жамоа фойдасига ишлайди. Асосийси, йигитлар бугун ишонч билан ўйнашди. Тўғриси, ғалабани кўзлагандик, лекин «Бунёдкор»нинг сўнгги дақиқадаги вазиятини ҳисобга олсак, дуранг адолатли натижа бўлди.

Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - 3та сафар ўйинидан сўнг ўз майдонида майдонга тушдик. Бир томондан, ҳимояда ўйнаш ҳужум уюштиришдан осонроқ. Шунинг учун бироз қийналдик. Ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди, фақат улардан самара чиқмади. +айси томон гол урса, ғалабани илиб кетарди. Умуман, ҳали ўз устимизда кўп ишлашимиз керак. Рақибни менсимаслик? Бу борада йигитлар билан гаплашгандик. Бу энди психологияга ҳам боғлиқ. Барча ўйинларда ғалаба қозонганимиз ортидан футболчилар хотиржамликка берилгандирлар балки. 4та турда 10 очко олишни кутганмидим? Менимча, буни кўпчилик кутмаганди. Таркибда ёшлар ва тажрибали футболчиларни уйғунлаштирганимиз шундай натижа бермоқда. Ҳеч бир мураббий ўз жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқмаса керак. Агар кимдир қониққанини айтса, мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолади. Биз жумладан, вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичини анча яхшилашимиз керак.

 

«МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР» 1:3 (0:1)

2 апрель. Бекобод. «Металлург» стадиони. 5201 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Наим Қосимов. 

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев. 

VAR ассистенти: Андрей Цапенко. 

Голлар: Ҳусниддин /офуров (85-пен.) - Драган Черан (41-пен., 69, 80-пен.).

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (9. Ҳусниддин Ғофуров, 80), 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Владислав Касминин, 21. Абдужалил Маназаров, 22. Шаҳзод Ғофурбеков (66. Иззатилло Пўлатов, 90+2), 25. Шаҳзод Неъматжонов (29. Диёр Тоиров, 80), 97. Муҳаммадали Алиқулов (33. Иван Йосович, 84).

«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (77. Дилшод Саидов, 77), 4. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан (16. Рустам Турдимуродов, 87), 14. Аббос Файзуллаев, 15. Гиорги Папава (2. Беҳруз Асқаров, 84), 17. Достон Ҳамдамов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 84), 27. Сардор Собирхўжаев (28. Диёр Холматов, 87), 88. Шаҳзод Азмиддинов.

Захира: Элдорбек Суюнов, Сардор Рашидов, Абубакир Ашуров, Шаҳзодбек Раҳматуллаев.

Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев (51) - Максим Шацких (28), Гиорги Папава (68).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Драган Черан («Пахтакор»).

Назоратчи: Дмитрий Роман. 

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, ОАВ орқали ўйинлар вақти бўйича таклифимни айтаман. Рамазон ойида учрашувларни кечроқ бошлаш мумкин. Бу футболчиларга қулайлик туғдиради. Чунки улар ўйинда жисмонан кучли юклама олишади. Танаффус ёки ўйин давомида сув ҳам ича олишмади. Ўйинга келсак, яхши кўриндик, вазиятлар яратдик. Лекин майдон ҳолати ўзимиз хоҳлагандек тўп суришга имкон бермади. Шунга қарамай, 3та гол урдик. Аъзамов биринчи давра охирида қайтса керак, Рашидов эса кейинги ўйинларда майдонга тушиши мумкин. Рақиб ва футболчилар ҳолатига қараб, таркибни ўзгартирамиз, албатта.

Илёс Қурбонов («Металлург» мураббийи): - Вақт тиғиз эди ва 3-4 кунда рақибни ўрганиб чиқиб, режа туздик. Ўйлайманки, режани маълум даражада уддаладик, фақат уни якунлашда хатоларга йўл қўйдик. Таркибимиздаги ёш футболчиларга Черандаги каби маҳорат етишмади. Драган яримта вазиятдан ҳам унумли фойдаланади. Ҳимоячиларга унга яқин ҳаракатланиш зарурлигини уқтиргандим. Бироқ эътиборни йўқотишди. Айниқса, рақибнинг иккинчи голи ортиқча бўлди. Фикримча, ҳисоб ўйинга мос эмас. «Сўғдиёна» билан кейинги ўйинга жамоани хорижлик мутахассис тайёрлайди. Умид қиламанки, у «Металлург»да яхши ўйинни йўлга қўяди.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Ҳозир ўзимиз учун керакли чизмани аста-секин яратиб боряпмиз. Мураббийлар штаби танлаган услуб бор ва бу натижа бермоқда. Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи).

- Қачонки, таркибда якка курашларда рақибларга имкон қолдирмайдиган икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлсагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз. Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи).

- Ҳеч бир мураббий ўз жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқмаса керак. Агар кимдир қониққанини айтса, мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолади. Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи)

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ДРАГАН ЧЕРАН («Пахтакор»)

Йўқ, сербиялик голеадорни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Мана, Драган Черан бир уринишда яна Суперлига тўпурарлари пойгасида пешқадам бўлиб олди. Ҳа, у 3та голидан 2тасини пенальти орқали урди. Лекин бу ҳолат Суперлига янги мавсуми ҳисобидан биринчи «хет-трик» аҳамиятини пасайтирмайди асло.

 

3 апрель 

18:00 «ОЛИМПИК» - «АНДИЖОН»

ТУРНИР ЖАДВАЛИ (якшанба кунги ҳолат)

Жамоалар                Ў         Ғ         Д         М        Т-Н     О

1 НЕФТЧИ              4          3          1          0          9-3       10

2 БУНЁДКОР          4          3          1          0          7-2       10

3 НАВБАҲОР         4          3          0          1          10-2     9

4 ОКМК                    4          2          1          1          8-6       7

5 СУРХОН                4          2          1          1          5-4       7

6 НАСАФ                 4          2          1          1          4-3       7

7 ПАХТАКОР          4          2          0          2          8-7       6

8 ОЛИМПИК           3          1          1          1          5-5       4

9 ҚИЗИЛҚУМ           4          1          1          2          2-5       4

10 БУХОРО              4          1          0          3          2-5       3

11 АНДИЖОН         3          1          0          2          1-4       3

12 МЕТАЛЛУРГ      4          1          0          3          2-9       3

13 ТУРОН                4          0          2          2          3-5       2

14 СЎҒДИЁНА       4          0          1          3          2-8       1

 

ТЎПУРАРЛАР

Драган Черан («Пахтакор») - 4та (2та пен.)

Жамшид Болтабоев («Навбаҳор») - 2та

Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 2та

Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК) - 2та

Силванус Нимели («Сурхон») - 2та...

 

5-ТУР

7 апрель (жума)

18:00 «ТУРОН» - «ОЛИМПИК»

18:25 «БУХОРО» - «БУНЁДКОР»

8 апрель (шанба)

16:30 «СЎҒДИЁНА» - «МЕТАЛЛУРГ»

18:00 «АНДИЖОН» - «НЕФТЧИ»

9 апрель (якшанба)

18:05 ОКМК - «НАВБАҲОР»

18:20 «НАСАФ» - «СУРХОН»

10 апрель (душанба)

18:05 «ПАХТАКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ»