СУПЕРЎЙИНГА СУПЕРГОЛЛАР ЧИРОЙ ёхуд ОЧЛ даражасидаги ўйин...

СУПЕРЎЙИНГА СУПЕРГОЛЛАР ЧИРОЙ ёхуд ОЧЛ даражасидаги ўйин...

Якшанба куни Суперлига 17-турига старт берилди. «Йил ўйини» сифатида таърифланган ўйинда «Навбаҳор» ва «Пахтакор» муроса кўчасида тўхтади - 1:1. Муҳими, Намангандаги қайноқ муҳитга ўта чиройли 2та гол безак бўлди.

Яъни Жамшид Искандеров ва Ҳожиакбар Алижонов бир-биридан гўзал гол муаллифига айланишди. Бошқача айтганда, 50 минг сўмга чипта сотиб олган мухлислар кетган пулга ҳам, вақтга ҳам ачинмадилар. «Динамо» эса Самарқандда «Бунёдкор»ни қабул қилиб, навбатдаги мағлубиятни тан олди - 1:2.

*** Вадим Абрамов «Динамо» бошқарувидаги 3-ўйинда 3-мағлубиятга йўлиқди. 

*** «Пахтакор» Суперлигада қаторасига 10та ўйиндан буён «Навбаҳор»га ютқазмаяпти - 4та ғалаба ва 6та дуранг.

*** «Пахтакор» Акобир Шукуруллаев бошқарган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган - 8та ғалаба ва 2та дуранг.

*** «Навбаҳор»нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 12та ўйинга етди. Бу жорий чемпионатдаги энг узун сериядир.

«НАВБАҲОР» — «ПАХТАКОР» - 1:1 (0:0)

28 август. Наманган. «Марказий» стадиони. 16950 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Илья Ильин.

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Голлар: Жамшид Искандеров (47) - Ҳожиакбар Алижонов (52).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров (7. Азим Аҳмедов, 87), 14. Жамшид Болтабоев, 17. Диёр Туропов (20. Дониёр Абдуманнопов, 46), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 30. Александр Касьян (32. Зоран Марушич, 41), 77. Асадбек Собиржонов (8. Мирлан Мурзаев, 87).

«Пахтакор»: 35. Санжар +увватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Александр Насонов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев (17. Достон Ҳамдамов, 66), 10. Драган Черан (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 90+1), 13. Илия Мартинович (42. Аббос Файзуллаев, 71), 19. Пшемислав Банашак, 27. Сардор Собирхўжаев,  34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (80) - Шаҳзод Азмиддинов (77).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Сардор +удратуллаев.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Бунча кўп журналистни кўриш ёқимли. Менимча, ўйин мухлисларга ёқди. Одатда бундай ўйинларда вазиятлар кўп кутилмайди, аммо яхши футбол кўрдик. «Навбаҳор»нинг кўплаб ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа доим бир хил ўйнайди, бугун ҳам шундай бўлди. Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар кузатилди ва гол қўйиб юбордик. Шундай экан, ишимиз ҳали кўп. 

Акам Олег оиласи билан Москва вилоятида яшамоқда. Спорт билан алоқадор эмас, бошқа ишлар билан банд. Асосийси, унда барчаси яхши. Бугун ўйиндан олдин 30 йил аввал Наманганга айнан «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувини кўргани келганимни эсладим. Ўшанда «Пахтакор» сафида акамга қарши раҳматли Николай Ширшов алоҳида ўйнаганди. Стандарт вазиятдан кейин Олег боши билан гол урган ва «Навбаҳор» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Ростини айтаман, футболчилик пайти ҳам бирор қуръани кўрмаганман. На ЧЛ ва на кубокларникини. Менга қачон ва қаерда ўйнашнинг умуман фарқи йўқ. Наманганда стадион тўлиб турса, нима учун яна бу ерда ўйнамаслигимиз керак? Тўлиб-тошган аренада ўйнаш ёқимли, уйдами ёки сафарда - фарқи йўқ. Фикримча, «Пахтакор» бугун 2 очко йўқотди, балки «Навбаҳор» 1 очко олгандир, билмайман...

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Тахмин қилинганидек ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Чемпионатнинг икки лидери ўртасидаги баҳс. Менимча, бугунги футбол даражаси ОЧЛники билан баравар бўлди. Ғалабага яқинроқ эдик, агар иккинчи бўлимда қулай имкониятлардан фойдаланганимизда, 3 очко олардик. Умуман, йигитлар шижоати ёқди, сифат қониқтирди. Шогирдларим майдонда кийиниш хонасида айтган гапларимизни тўлиқ амалга оширишди. Яхшибоев нега йўқ? Унинг бувиси оғир хаста. Айнан бувиси Жасурнинг қўлидан ушлаб, футболга олиб борарди. Қисқаси, Яхшибоев ҳозир оиласи даврасида, бундай ҳолатда уни тушуниб, жавоб бердик. 

Кубок баҳси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аввал бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Мавсумни безайдиган яна бир қизиқарли баҳс бўлади. «Ўлдирилмаган айиқ терисини бўлиш»нинг фойдаси йўқ. Статистика бор, турли фактлар бор. Қайтараман, ғалабага яқинроқ эдик ва рақиб бош мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас. Албатта, «Пахтакор» тарихига ҳурматим баланд, сабаби ўзим унинг бир қисми бўлганман. Менимча, ҳамиша ҳиссиётларни ушлаб туриш керак.

«ДИНАМО» — «БУНЁДКОР» - 1:2 (1:0)

28 август. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 3210 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Шуҳрат Ражабов.

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (25) - Усмонали Исмоналиев (55), Дмитрий Побулич (62).

Фойдаланилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев (65, Б.).

«Динамо»: 12. Милое Прекович, 5. Махайло Йованович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9. Тўлқин Эргашев (19. Ислом Шарипов, 46), 15. Жўрабек Маннонов, 17. Эркин Бойдуллаев, 22. Абдужамол Исроилов, 27. Марат Бикмаев ( 97. Фахриддин Алимов, 84) 78. Элгужа Григалашвили, 88. Евгений Чумак (11. Саҳоб Рашидов, 75).

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Даврон Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (99. Умид Султонов, 88), 11. Дмитрий Побулич (19. Билол Туплиев, 88), 15. Жасур Ҳакимов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 33. Умарали Раҳмоналиев (6. Аваз Ўлмасалиев, 76), 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива (22. Усмонали Исмоналиев, 32).

Захира: 91. Зафар Сафаев, 17. Фарҳод Мираҳматов, 18. Павел Могилевец,  21. Ғайрат Азизхўжаев,  37. Муҳаммадодил қаҳрамонов, 

Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев (85) - Даврон Эргашев (88), Суҳроб Иззатов (89).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дмитрий Побулич («Бунёдкор»).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Алишер Файзиев.

Виктор Карпенко («бунёдкор» бош мураббиий): - Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Кўрдинглар, бир қанча вазиятлардан фойдаланолмадик, ҳаттоки, пенальтидан. Йигитларга раҳмат, охиригача курашишди. Тошкентдан келган мухлисларимиз далда бериб туришди. Истеъфо эҳтимоли? Тушунинг, бош мураббий вазифасини бажарувчи ролидаман, шартнома ҳам тузган эмасман. Барчаси раҳбариятга боғлиқ. Агар муносиб мураббий топишса, ўрнимга тайинлашлари мумкин.

Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Нима дердим, ёмон ўйнаяпмиз, шу боис натижаларимиз яхши эмас. Айниқса, биринчи бўлимда жуда суст кўриндик, гарчи ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсакда. танаффусдан кейин эса йўқ жойдан гол қўйиб юбордик. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда, эҳтимол, ўйин бошқача кечарди. Жисмоний ҳолатимиз талабга жавоб бермайди, шунинг учун сўнгги ўриндамиз. Статистикани алдай олмайсан. Ҳаммадан кам гол уриб, кўп қўйиб юборганмиз. Жамоада 3-ўйинни ўтказдим ва учинчисида ҳам дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўзимизга ишонмай, хатоларга йўл қўйиб, жарима майдони ичида қоидани бузяпмиз ва... 

29 август

«НАСАФ» — «ЛОКОМОТИВ»

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

«ОЛИМПИК» — «СЎҒДИЁНА»

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.

АГМК — «СУРХОН»

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов.

«НЕФТЧИ» — «ҚИЗИЛҚУМ»

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов.

30 август (сешанба)

19:00 «МEТАЛЛУРГ» — «ҚЎҚОН-1912»

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Достон Раҳмонов.

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Бекзод Арипов.

 

Турнир жадвали (якшанба кунги ҳолат)

Жамоалар                Ў         /           Д         М        Т-Н     О

1 Навбаҳор               17        9          6          2          20-10   33

2 Пахтакор               17        8          8          1          25-13   32

3 Насаф                     16        8          7          1          27-9     31

4 Сўғдиёна                15        9          3          3          25-16   30

5 Қизилқум                16        9          2          5          26-19   29

6 АГМК                     16        7          4          5          25-15   25

7 Бунёдкор                17        5          5          7          19-27   20

8 Олимпик                16        3          10        3          19-14   19

9 Металлург  16        4          7          5          10-16   19

10 Локомотив           16        5          2          9          13-21   17

11 Қўқон-1912           16        3          6          7          13-23   15

12 Сурхон                 16        3          4          9          13-27   13

13 Нефтчи                15        2          6          7          13-21   12

14 Динамо                17        1          4          12        15-32   7

 

ТЎПУРАРЛАР

Драган Черан («Пахтакор») - 9та (1та пен.)

Темурхўжа Абдухолиқов («+изилқум») - 10та (2та пен.)

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.)

Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 7та (2та пен.)

Ойбек Бозоров («Насаф») - 6та

Зоран Марушич («Навбаҳор») - 6та...

 

18-ТУР

8 сентябрь (пайшанба)

18:30 «БУНЁДКОР» - «НЕФТЧИ»

19:30 «Қ ИЗИЛҚ УМ» - «ОЛИМПИК»

9 сентябрь (жума)

18:30 «Қ ЎҚ ОН-1912» - АГМК

19:30 «ПАХТАКОР» - «МЕТАЛЛУРГ»

10 сентябрь (якшанба)

18:00 «СУРХОН» - «НАСАФ»

19:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО»

20:00 «СЎҒ ДИЁНА» - «НАВБАҲОР»

16-ТУР ЎЙИНИ 

14 сентябрь (сешанба)

«СЎҒ ДИЁНА» - «НЕФТЧИ» 

«Сўғдиёна» ОФК кубогининг бўлажак ўйинига муносиб тайёргарлик кўриш учун ПФЛга Суперлигадаги 2та ўйини санаси масаласида мурожаат қилди. Шунга асосан, Жиззах клубининг «Нефтчи»га қарши ўйини (16-тур учрашуви) 13 сентябрдан 14-санага кўчирилди. Суперлига 19-туридан ўрин олган «Металлург» — «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» — «Динамо» ўйинлари эса 18 сентябрь кунига белгиланди.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.