Дайерни Германияда кутишмоқда

Дайерни Германияда кутишмоқда

Эрик Дайер «Тоттенхэм»дан «Бавария»га ўтишга яқин.

Мюнхен клуби ҳимоячи билан тўлиқ оғзаки келишувга эришди. «Шпорлар» ҳам трансферни тасдиқлади, дея хабар беради Sky Sports Deutschland. Эрик немис клуби билан камида 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Трансфер нархи 5 млн евродан камроқни ташкил этади. «Бавария» устози Томас Тухель 29 ёшли инглиз билан суҳбатлашди. Мураббийлар штаби футболчидан марказий ҳимоячи ва таянч яримҳимоячиси сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда Дайер «Тоттенхэм»да 4 ўйинда 198 дақиқа ҳаракат қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.