Де Брюйнега янги шартнома тайёр

Де Брюйнега янги шартнома тайёр

«Манчестер Сити» Саудия Арабистони томонидан бўлаётган қизиқишлар туфайли бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнега 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим таклиф этади.

Футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 1,5 йилдан кейин тугайди. Унинг маоши ҳафтасига 375 минг фунтни ташкил қилади. Саудия Арабистонида Де Брюйнега ҳафтасига 1 миллион фунт маош тўлаш ваъда қилинган. Аммо белгиялик Манчестерни ўз уйи деб билади ва уни тарк этишни истамайди. 32 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилнинг ёзидан буён «Сити» сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 4та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.