Дэвид АПЛ грандлари нишонида

Дэвид АПЛ грандлари нишонида

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, «Лилль» ҳужумчиси Жонатан Дэвидга «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқишмоқда.

«Шпорлар» уни бир йилдан бери кузатиб келмоқда, «кўклар» эса канадалик футболчига Грем Поттер давридан бери қизиқишади. Шартномаси келаси йили тугайдиган футболчи 25-30 миллион евро эвазига қўйиб юборилиши мумкин. Футболчининг «Трансфермаркт»даги нархи эса 50 миллионни ташкил этади. Дэвид ушбу мавсум Лига 1да 34та ўйинда 19та гол ва 4та ассист қайт этди. Шунингдек, «Челси» «Барселона»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Марк Гиуни товон пули 6 миллион еврога сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.