Ди Мария Португалияга қайтади

Ди Мария Португалияга қайтади

Ди Мария «Ювентус» билан амалдаги шартномасини узайтирмасликка келишиб олди.

Унинг кейинги манзили «Бенфика» бўлади, дея хабар берди Фабрицио Романо. Вингер Португалия клуби билан бир йиллик битим тузади. Маълум бўлишича, Ди Марияга Саудия Арабистонидан ҳам бир нечта таклифлар бўлган, лекин у Европада қолишни маъқул кўрди. Мазкур трансферда унинг яқин дўсти Отаменди муҳим рўл ўйнади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ўтган ёзда «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «Ювентус»га ўтганди. У ушбу мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 15та голда иштирок этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.