Манба берган хабарга кўра, «россонерилар» раҳбарияти сўнгги ҳафталарда «Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер»га ўтиши маълум бўлганидан кейин ҳаракатни фаоллатишган. «Нерадзуррилар» 28 ёшли Дибала билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Аргентиналик футболчининг «Интер»даги маоши тахминан 8 миллион еврони ташкил қилиши керак. Аммо Мартинес ва Жеко ҳозир Лукаку билан бирга Симоне Индзаги жамоасининг ҳужум чизиғида бўлса, Дибаланинг клубдаги келажаги қоронғу бўлиши мумкин. Пауло ўтган мавсумда «Ювентус» таркибида 39 ўйинда 15та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. У Турин клубини текинга тарк этади.