Дибала учун асосий даъвогар «МЮ»

Дибала учун асосий даъвогар «МЮ»

«Манчестер Юнайтед» «Рома» ҳужумчиси Пауло Дибалани қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномасида кўрсатилган товон пули суммаси бор-йўғи 12,5 миллион еврони ташкил қилади. Ҳозирдан бир нечта клублар ушбу бандни фаоллаштириш имкониятларини ўрганиб чиқишмоқда, бироқ ҳозирда «Юнайтед» 29 ёшли футболчи учун курашда фаворит ҳисобланади, деб хабар беради GOAL. Аввалроқ, «Рома» ҳужумчининг маошини ошириш эвазига шартномадаги бандни олиб ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Transfermarkt экспертлари Пауло Дибаланинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда у 26 учрашувда 12та гол ва 8та голга ассистентлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.