Доменико Кришито Женоага қайтди

Доменико Кришито Женоага қайтди

35 ёшли италиялик ҳимоячи Доменико Кришито “Женоа” билан шартнома имзолади, деб хабар беради гриффинликлар расмий сайти.

“Зенит”нинг собиқ сардори МЛСнинг “Торонто” клубини тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида эди. Кришито учун бу Генуядаги бешинчи давр бўлади. Бунгача у Генуя жамоаси сафида 274та ўйин ўтказган.