АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон U-20 жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ОФК томонидан хабар берилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси раиси ҳамда «Локомотив» ПФК бош шифокори Аброр Пирриев бу масалада ўз муносабатини билдирди.
«Авваламбор, бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.
Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмагани аниқ. Гап шундаки, бугунги кунда «спорт витаминлари» номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли «нағмалар» қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири – маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, «тушунарсиз» бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.
Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан «тоза» бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун «бошоғриғи» бўлиб турибди.
Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.
Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги «нағма»лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз», - дея ёзади Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош шифокори Аброр Пирриев телеграм каналида.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789