«Дортмунд» енгилса «Реал»дан 5 миллион олади

«Дортмунд» енгилса «Реал»дан 5 миллион олади

«Реал» Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, «Боруссия Дортмунд» Жуд Беллингем учун бонус олади.

Аввалроқ ОАВда Мадрид клуби ЕЧЛни ютса, Дортмунд клуби 25 млн. евро олиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Бироқ Sky журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, ярим ҳимоячининг трансферида бундай бонус 5 млн. евродан ошмаслиги қайд этилган. Шартномада жами бонуслар 30,9 млн. евро этиб кўрсатилган, аммо бу қиймат фақат ЕЧЛ ғолиблиги учун эмас. Ўтган ёзда «Реал» 20 ёшли инглизни 103 млн. еврога сотиб олганди. Мадридликлар пулни 6 йил давомида бўлиб тўлашади. Жамоалар 1 июнь куни Чемпионлар Лигаси финалида тўқнаш келишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.