Дортмунд/Истанбулдан Касабланка/Сиднейгача

Дортмунд/Истанбулдан Касабланка/Сиднейгача

ТАРИХДАГИ ЭНГ ЁРҚИН ПЕРФОМАНСЛАР

Мухлисларсиз футбол футбол эмас - бу айни «нишон»га теккан мутлақо тўғри сўз. Мухлислар томонидан стадионларда юзага келтириладиган муҳит ҳаммаси янада жозибадор кўринишини таъминлайди, албатта. Перфоманс - бу бадиий намойиш жанри. Ушбу ибора аслида театр ва санъат соҳаларига тааллуқли. Лекин мухлисларнинг кучли ижод намуналари ортидан перфоманс ва футбол бир-бирига қоришиб кетди. Хуллас, бугунги кунда футбол перфоманслари - ақлга сиғмас даражадаги гўзаллик!

«Боруссия» Д. Дортмунд клубини лоақал шу манзара учун алоҳида кузатиш ва яхши кўриш керак.

«ПСЖ». Париж ҳам ўз жамоасини шундай чиройли тарзда қўллаб-қувватлай олади.

«Милан». Афсонавий «Сан Сиро»нинг энг кучли томонларидан бири - бу беназир перфоманслар, албатта.

«Айнтрахт». Франкфуртлик мухлислар бутун Европада машҳурлар ва бундай ижод намунаси улар учун чўт эмас.

«Ал-Иттиҳод». Жидда Ислом оламини Рамазони шариф билан қутламоқда.

«Лос-Анжелес». Жамоани жозибали перфоманс билан олға бошлаш океан ортига ҳам етиб борди аллақачон.

«Мальмё». Нисбатан сокин ҳаёт тарзига мойил шведлардан кучли юриш.

«Сидней». Австралия «Сити»сига аталган беқиёс чизги.

«Атлетико». Изоҳ ортиқча, ахир бу Мадриднинг «матрасчилар» томони...

«Легия». Уруш хотиралари Варшава стадио­нига кўчганида...

«Лех». Польшада познанлик фанатлар пойтахтликлардан асло қолишмайдилар.

«Орландо Сити». Яна MLS, буниси «саргузаштлар ороли» - Флорида.

«Видад». Марокаш, Касабланка. Ҳамма томон олов, аждар олови.

Бонус

«Галатасарой». Йўқ, бу қандайдир муҳим ўйин эмас, балки Истанбул жамоа­сининг одатий машғулоти…