ЕЧЛ. 1/8 финал (дастлабки ўйинлар): «Голливуд ФК»  «томоша»лари ҳали тугамаган...

ЕЧЛ. 1/8 финал (дастлабки ўйинлар): «Голливуд ФК»  «томоша»лари ҳали тугамаган...

Европа Чемпионлар Лигасида чорак финалнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум бўлди. Римда минимал ҳисобда ютқазган

«Бавария» сешанба оқшоми ўз майдонида «Лацио» дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Кейн дублга эришган бўлса, Мюллер ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. «ПСЖ» эса «Реал Сосьедад»ни меҳмонда ҳам ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учрата олди, албатта, Мбаппенинг шарофати билан: у ҳам дубль қайд этди.

***

«Бавария» сўнгги 13 мавсумдан 12тасида ЕЧЛнинг 1/4 финалигача етди. Фақат 2018/19 йилги мавсумда мюнхенликлар «Ливерпул»га мағлуб бўлишган (0:0, 1:3).

***

Мануэль Нойер ЕЧЛдаги қуруқ ўйинлар бўйича тернир рекордни такрорлади. «Бавария» кипери мазкур турнирда 57-ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди ва собиқ «Реал» ва «Порту» дарвозабони Икер Касильясга тегишли рекордни такрорлади. Шу билан бирга, немис испаниялик ҳамкасбига қараганда камроқ ўйин ўтказган 136 га қарши 177. ЕЧЛда қуруқ ўйинлар сони бўйича 3-ўринда Жанлуижи Буффон (52) турибди.

***

Харри Кейн ЕЧЛда 26 ва 27-голларини урди. Шундай қилиб, Кейн ушбу турнирда урилган голлар сони бўйича Раҳим Стерлинг билан тенглашиб олди. Инглиз ўйинчилари орасида фақат Уэйн Руни ундан кўпроқ гол урган (30та).

***

«ПСЖ» 3 йилдан бери илк марта ЕЧЛ чорак финалига чиқди. Парижликлар охирги марта 2020/21 йилги мавсумда «плей-офф»нинг биринчи раундини босиб ўтишганди ва ярим финалгача етиб боришган. Лионель Месси ва Серхио Рамос трансферидан сўнг, «ПСЖ» кетма-кет 2 марта 1/8 финалгача чиқди.

***

Килиан Мбаппе ЕЧЛда умумий 46, плей-офф босқичида эса 18-голини урди. Шу тарзда у Рауль ва Андрей Шевченколарга етиб оллди, уларнинг ҳам «плей-офф»да 18тадан голлари мавжуд. Турнирнинг ушбу босқичида фақат Криштиану Роналду (67та), Лионель Месси (49та), Карим Бензема (34та), Роберт Левандовски (31та) ва Томас Мюллер (27та) ундан кўпроқ гол уришган.

РЕАЛ СОСЬЕДАД - ПСЖ - 1:2 (0:1)

5 март. Сан-Себастьян. «Реале Арена» стадиони. 39336 томошабин.

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия).

Голлар: Мерино (89) - Мбаппе (15, 56).

Реал Сосьедад: Ремиро, Траоре, Ле Норман, Субельдия (Пачеко, 77), Галан, Мендес (Турриентес, 61), Мерино, Субименди (Оласагасти, 83), Кубо, Беккер (Барренечеа, 61), Ойарсабаль (Андре Силва, 77).

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими (Солер, 83), Эрнандес, Бералдо, Мендеш (Мукиеле, 62), Фабиан Руис (Угарте, 77), Витинья, Заир-Эмери, Дембеле (Коло-Муани, 82), Барколя (Ли Кан Ин, 46), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Кубо (42), Субельдия (54) - Мендеш (28), Ҳакими (41), Дембеле (45+4).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Килиан Мбаппе («ПСЖ»).

Биринчи ўйин - 0:2

----------------------------------———————————————————————————-

БАВАРИЯ - ЛАЦИО - 3:0 (2:0)

5 март. Мюнхен. «Альянц Арена» стадиони. 75000 томошабин.

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Кейн (38, 66), Мюллер (45+2).

Бавария: Нойер, Дайер, де Лигт, Геррейру (Дэвис, 78), Павлович, Горетцка, Киммих, Мюллер (Тель, 78), Сане (Лаймер, 89), Мусиала (Гнабри, 90+1), Кейн.

Лацио: Проведель, Марушич, Романьоли, Хила, Пеллегрини, Луис Альберто (Камада, 80), Весино (Катальди, 61), Гендузи, Ф.Андерсон (Педро, 75), Закканьи (Исаксен, 61), Иммобиле (Кастельянос, 61).

Огоҳлантиришлар: Романьоли (80), Катальди (89), Пеллегрини (90+2).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Харри Кейн («Бавария»).

Биринчи ўйин - 0:1

--------------------------------------------------------------

6 март

РЕАЛ - РБ ЛЕЙПЦИГ (Биринчи ўйин - 1:0)

МАНЧЕСТЕР СИТИ - КОПЕНГАГЕН (3:1)

12 март (сешанба)

01:00 БАРСЕЛОНА - НАПОЛИ (1:1)

01:00 АРСЕНАЛ - ПОРТУ (0:1)

13 март (чоршанба)

01:00 АТЛЕТИКО - ИНТЕР (0:1)

01:00 БОРУССИЯ Д. - ПСВ (1:1)

Тўпурарлар:

Кейн (Бавария) - 6та

Мбаппе (ПСЖ) - 6та

Мората (Атлетико) - 5та

Галено (Порту) - 5та

Холанд (Ман.Сити) - 5та...