ЕЧЛ. Мадрид ва Лондонда голларга бой жанговар дуранг қайд этилди...

ЕЧЛ. Мадрид ва Лондонда голларга бой жанговар дуранг қайд этилди...

Сизга яхши маълумки, кеча ярим тунда Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки 2 та  чоракфинал баҳслари ўтказилди.

Зотан, мазкур ўйинларда бир-биридан чиройли голлар урилди ва жанговар дуранглар билан интиҳо топди.  Хусусан, 76 минг нафардан кўпроқ ишқибозлар гувоҳлигида  суперголларга бой «отишма» бўлди ва дарвозаларга жами 6 бор тўп киритилди. Чунончи, ярим финал масаласи Манчестердаги ўйинга қолди. Мезбонлардан Родриго ва Валверде, меҳмонлардан Силва, Фоден ҳамда Гвардиол тўп киритишди. Шунингдек, Диас автогол муаллифига айланди. 
Қизиғи, Лондонда 60 мингдан зиёд футбол мухлислар кўз остидаги  ўйинда ҳам айнан шундай "сценарий"даги  "кино" кўрсатилди. «Бавария» «Арсенал» майдонидан дуранг билан қайтди. Сака ва Троссарнинг голларига Гнабри ҳамда Кейн жавоб берди.
Ушбу жуфтликларда жавоб учрашувлари 17 апрель(чоршанба) куни бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ. 1/4 финалДастлабки ўйинлар
"РЕАЛ" — "МАНЧЕСТЕР СИТИ"- 3:3 (2:1)
9 апрель. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу". 76680 томошабин.
Голлар: Диаш (12, автогол), Родриго (14), Валверде (79) — Силва (2), Фоден (66),  Гвардиол (71). 
Реал – Лунин, Карвахал, Рюдигер, Чуамени, Менди, Кроос (Диас, 72), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм, Винисиус (Хоселу, 86), Родриго (Модрич, 72).
Манчестер Сити – Ортега, Аканжи, Стоунз, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Алварес, 87), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Чуамени (1), Аканжи (37), Карвахал (81), Силва (88).
223.jpg

"АРСЕНАЛ" — "БАВАРИЯ"- 2:2 (1:2)
9 апрель. Лондон. "Эмирейтс". 60221 томошабин.
Голлар: Сака (12), Троссар (76) — Гнабри (18), Кейн (32, пеналти).
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивиор (Зинченко, 46), Жоржинио (Жезус, 67), Эдегор, Райс, Ҳавертц (Парти, 86), Мартинелли (Троссар, 66), Сака.
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Коман, 66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Геррейру, 70).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (9), Кейн (55), Парти (89).

ПСЖ — "БАРСЕЛОНА" ҳамда  "АТЛЕТИКО" — "БОРУССИЯ" Д ўйинлари бугун оқшомда ўтказилади.