Элдор Шомуродов «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди, «Венеция» юқори дивизионни тарк этди

Элдор Шомуродов «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди, «Венеция» юқори дивизионни тарк этди

Шанба оқшомида Италия А Сериясининг 37-турида «Рома»-«Венеция» ўйини ҳам ўтказилди.

Қувонарлиси шундаки, Римда кечган баҳсда миллий терма жамламиз сардори узоқ танаффусдан сўнг гол уришга муяссар бўлди. 
Гап шундаки, ҳисобда орқада қолаётган  римликлар,  75-дақиқа захирадан ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов кучли зарбаси (ва ажойиб чиройли паси) билан дарвозасини ишғол қилди ва «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Айтганча, 32-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди. Софьян Кюин қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан аввал тарк этди.

Ушбу дурангдан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари очколари сонини 60 тага етказиб олди, жамоа 6-ўринда бормоқда. «Венеция» (26) эса сўнгги, 20-поғонани банд қилган.

А Серия

37-тур баҳси

«Рома» – «Венеция» 1:1

Голлар: 0:1 – 1 Окереке, 1:1 – 76 Шомуродов.

«Рома»: Руй Патрисиу, Смоллинг, Кумбула (аш-Шаарави, 46), Рожер, Спинассола (Залевски, 46), Мэйтленд-Найлз (Карсдорп, 46), Верету (Шомуродов, 60), Кристанте, Пеллегрини, Абраҳам, Карлес Перес (Волпато, 83).

«Венеция»: Мяенпяа, Матею (Свобода, 65), Калдара, Чеккарони, Ампаду, Ҳапс, Вакка (Фёрдилино, 28), Чрнигой (Эбуэхи, 80), Кийин, Араму (Перес, 65), Окереке (Юнсен, 80).

Огоҳлантиришлар: Кийин (18), Вакка (26), Спинассола (39), Окереке (61), Пеллегрини (68), Ампаду (78), Перес (87).

Четлатиш: Кийин (32).

«Эмполи» – «Салернитана» 1:1

Голлар: 1:0 – 31 Кутроне, 1:1 – 76 Бонассоли.

«Удинезе» – «Специя» 2:3

Голлар: 1:0 – 26 Молина, 1:1 – 35 Верде, 1:2 – 45 Джаси, 1:3 – 47 Маджоре, 2:3 – 90 Мари.

«Верона» – «Торино» 0:1

Гол: 0:1 – 19 Брекало.