Эмерига Забарний керак

Эмерига Забарний керак

«Астон Вилла» клуби украиналик футболчи - Илья Забарнийнинг трансферини кўриб чиқмоқда.

Англия клуби 20 ёшли Киевнинг «Динамо» клуби ҳимоячиси хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда The Sun нашри. Маълумки, «Астон Вилла» устози Унаи Эмери ҳимоя чизиғини янгилашга интилмоқда ва Забарнийда сифат жиҳатидан ўсиш кузатилмоқда. «Астон Вилла» қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар украиналик ҳимоячини сотиб олмоқчи. Англияликлар Забарнийнинг трансфери учун 13 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.