Энди мода соҳасига...

Энди мода соҳасига...

Ромео Бекхэм футболдаги фаолиятини якунлади.

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячисининг ўғли шартнома муддатини узайтириш таклиф қилинганига қарамай, «Брентфорд»ни тарк этди. The Sun нашрининг ёзишича, 22 ёшли йигит Парижнинг етакчи моделлик агентлиги «Safe Management»га қўшилди ва эътиборини шу соҳага қаратишга қарор қилди. Бу Дэвид ва Виктория Бекхэм ўғлининг биринчи марта касб ўзгартириши эмас. У ёшлигида «Арсенал»да ўйнагач, футболни теннисга алмаштирганди. Бироқ 2020 йилда футболга қайтди ва отасининг МЛСдаги клуби «Интер Майами» билан шартнома имзолади. Ромео Америка клуби сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган, 2023 йилнинг январида эса ижара асосида «Брентфорд»га ўтганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.