Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
15 ёшида Эндрик аллақачон катта жамоалар орзусидаги футболчига айланди - унинг футболи барчанинг эътиборини тортди.
У ўзидан анча катта футболчилар билан рақобатлашишга қарши эмас эди. Бразилиялик иқтидор лексиконида «қўрқув» сўзи йўқ. Буни 10 ёшида уйини тарк этиб, Сан-Паулуга - «Палмейрас» жамоасига кўчиб ўтганидаёқ исботлаган. Ўтган йилнинг декабрь ойида - 16 ёшида эса ҳужумчи Мадриднинг «Реал» клуби билан 60 миллион еврога шартнома имзолади - Бразилияда бу тарихдаги энг муҳим трансфер ҳисобланади. Ҳозир Эндрик Сан-Паулу асосий жамоасининг аъзоси ва 2024 йил ёзида «қаймоқранглилар» лагерига ўтишини кутмоқда.
- 16 ёшли оддий йигит - Эндрик ким? Ўзингизни қандай кўрасиз?
- Ўзимни амалга ошириш учун орзуларга тўла бола сифатида кўраман. Футболда ўз ўрнини қидирадиган, орзуларини таъқиб қиладиган бола. Аввало, «Палмейрас» билан унвонларни қўлга киритмоқчиман. Ҳозир миямда битта фикр бор - Либертадорес Кубогини, Жаҳон Кубогини ютиш... - бу менинг энг катта орзуларимдан бири. Мен рекордларни янгиламоқчиман. Ишлашни давом эттиришим керак, чунки атиги 16 ёшдаман ва янада такомиллашиш учун ишлашим керак, лекин ҳар доим ҳам барчаси силлиқ кечмайди.
- «Палмейрас» билан машқ қилмаганингизда нима қиласиз?
- Бразилиада кўплаб дўстларим бор, бу ерда ҳам, лекин пойтахтда улар кўпроқ. Дам олиш кунларига эга бўлишим билан у ерга боришга ва улар билан, оилам билан бирга бўлишга ҳаракат қиламан. Уйда кўпроқ видео ўйинлар ўйнайман - бу мен учун алоҳида нарса. Менинг акам бор ва у билан ўйнашни яхши кўраман. Хуллас ўзимни хурсанд қиладиган нарсани қиламан.
- 15 ёшингизда одамлар сиз ҳақингизда кўп гапира бошладилар, қўрқдингизми?
- Йўқ, чунки мен жуда ёш эдим. Буларнинг барчаси мен учун ҳайратланарли эди. Мен ҳеч нарсани билмасдим, бегуноҳ боладек футбол ўйнардим. Кейин одамлар мен ҳақимда нима дейишларини англадим. Мен гол урдим ва одамлар мен ҳақимда гаплашишди. Атиги 15 ёшда эдим, келажакда бу қандай оқибатларга олиб келишини билмасдим, лекин умуман қўрқмадим. бу ёшда ўзимни яхши деб ўйладим, ўзимни хотиржам ва яхши иш қиляпман деб ўйладим. Аммо вақт ўтиши билан ўзимни яхши бошқаришни ўргандим.
- Доим ўзингиздан катталар билан ўйнагансиз, тенгдошлар билан ўйнашни соғиндингизми?
- 15 ёшимда 21 ёшлиларга қарши ўйнадим. Ҳа, мен ҳақиқатдан ҳам ажралиб турдим, лекин жамоадошларимнинг ёрдами билан, албатта. Ёлғиз ҳеч нарса қила олмасдим. Копиньяда мен билан бирга ўйнаган жамоадошларимдан жуда миннатдорман.
- Декабрда «Реал»ни танладингиз, бу қарорни қабул қилишга нима мажбур қилди?
- «Реал Мадрид» - бу мен севадиган жамоа. «Реал» афсоналарининг ўйинини томоша қилиб улғайганман ва жамоа янада кўпроқ ёқа бошлаган пайтда, мен улар ҳақида кўпроқ ҳикоя излашга тушдим. Ҳатто кулгили воқеа ҳам бор, лекин уни ота-онам айтиб беришлари мумкин, тўғрими? Хўп, майли ўзим айтаман. Мени Эндрик эмас, балки Мадриднинг «Реал» клуби ўйинчиси бўлган Ди Стефано деб аташни хоҳлашди. Шундай қилиб, мен бу ҳақда маълумот қидиришга бордим. Шунингдек, Роналдо, Виниcиус, Родриго, Эдер Милитао каби бразилияликларга қарадим... Кейин, кумирларимнинг у ерда ўйнаётганини кўрганимда, «Реал Мадрид» ҳикоясини кўрганимда, янада қизиқиб қолдим. Мен Европадаги энг катта клубга қизиқдим. Шунинг учун «Реал Мадрид»ни танладим.
- Винисиус сизга нима дейди?
- Винисиус менинг дўстим. Таътилни у билан ўтказишга муваффақ бўлдим. У менга «Реал» ҳақида жуда кўп қизиқарли нарсаларни айтиб берди. Ва ҳаммаси жойида бўлишини, хавотир олмаслигимни айтди. Унинг бу сўзлари менга «Мадрид» билан шартнома тузишда катта куч берди.
- «Реал»ни «Палмейрас» билан таққослаш мумкинми?
- «Палмейрас» Бразилиядаги энг катта клуб, «Реал» эса Европадаги. Мен иккита энг катта клуб сафида ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман. «Палмейрас» - болалигимда, йўлнинг бошида бўлган пайтим мени қидириб топди. Улар билан бирга ўсишга муваффақ бўлдим. Мен бахтлиман ва айтганимдек, ҳозирги кун ҳақида ўйлайман. Бу ерда албатта, совринлар қўлга киритиш ҳақида ўйлайман, чунки бу барчани хурсанд қилади ва мен ҳар доим янги қийинчиликларни қидираман. «Палмейрас»да жуда кўп буюк нарсалар мавжуд. Мени у кашф қилди ва бунинг учун жуда миннатдорман.
- «Реал»да сўнгги бразилиялик «тўққизлик» Роналдо эди...
- «Тўққизлик» жуда рамзий рақам. Яхши рақам. Айтишим мумкинки, «Палмейрас»нинг 9-рақамли либосини кийганим учун мен ҳам шундайман. Худога шукур, «тўққизлик»ни олиб, бу рақам билан ўйнашга муваффақ бўлдим. Болалигимдан айнан шу рақамда ўйнаганман, лекин бунга унчалик аҳамият бермайман. Мен шунчаки ўйнашни хоҳлайман.
- Эндрикни танимаганларга ўзингизни таништиринг.
- Ўзингиз ҳақингизда гапириш қийин. Лекин... Мен жуда ўжар ўйинчиман, осонликча таслим бўлмайман. Ҳар доим олдинга, ишлашга, яхшиланишга интиламан. Ҳозир сифатларимни яхшилаш устида ишлаяпман... шунинг учун ўзимни қандай тасвирлашни билмайман. Бироз вақт ўтгач, фазилатларим яхшиланади, албатта, лекин ўз устимда ишлашни давом эттиришим керак.
- «Бернабеу»да бўлганингизда нималар ҳақида ўйладингиз?
- Таътил пайти у ерга ўйин томоша қилишга бордим. «Бернабеу»да катта ва яхши ўйин гувоҳига айландим. Карим Бензема ва Винисиусларнинг голларини кўрдим ва мухлисларнинг қаҳрамонлар исмларини айтиб ҳайқирганларини кўрдим. Ўша куни жуда бахтли эдим. У ерга оилам, онам ва акам билан бирга бордим.
- «Реал» билан келишувдан кейин биринчи бўлиб кимга қўнғироқ қилдингиз?
- Отамга, чунки шартнома имзолашимиз билан у йиғлаб чиқиб кетди. У жуда кўп йиғлади. Менимча, биринчи бўлиб мени табриклаган отам ёки онам эди.
- «Барселона», «ПСЖ», «Челси» ва бошқа кўплаб муҳим таклифларни рад этдингиз...
- Мен учун «Реал»дан бошқаси муҳим эмасди. Ростини айтсам, бирон бир жамоа пайдо бўлганида, мен ўйлаб қолардим: «Реал»дан таклиф тушармикан? Уни танлаш имконим бўлармикан?... Ҳамиша фақат «Реал»га ўтишни хоҳлардим. Шунчаки улар менга қизиқишадими ёки йўқлигини билмоқчи эдим. Мен учун қиймат муҳим эмасди. Фақат болалик орзуимни амалга оширишни хоҳлардим. Отамнинг орзусини, бутун ҳаётим ва оиламнинг орзусини амалга оширишни хоҳлардим. Европадаги энг катта клубда ва кумирим Криштиану Роналду ўйнаган жамоада ўйнашни хоҳлардим.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789