Эндрикга «Челси» ҳам даъвогар

Эндрикга «Челси» ҳам даъвогар

Журналист Низаар Кинселла хабарига кўра, «Палмейрас» ҳужумчиси Эндрик сўнгги пайтларда «Челси» вакиллари билан бир нечта учрашувлар ўтказган.

Лондонликлар молиявий имкониятлари «Реал Мадрид»ни мағлуб этишда ёрдам беришига умид қилишмоқда. 16 ёшли футболчининг отаси ҳам ўғлининг кейинги клубини танлашда иштирок этади. Оила Эндрикнинг ривожланишига имкон берадиган таклифга устунлик беради. Футболчи 18 ёшга тўлган 2024 йилдаги ҳар қандай трансфер шартномаси 2023 йилнинг бошида имзоланиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.