Энг бой спортчилар рейтинги эълон қилинди

Энг бой спортчилар рейтинги эълон қилинди

Sportico журнали тарихдаги энг бой 50 нафар спортчи рўйхатини янгилади.

НБА афсонаси Майкл Жордан катта фарқ билан биринчи бўлиб турибди. Журнал спортчиларнинг фаолияти ва ундан кейинги даромадларни ҳисоблаб чиқиб, инфляцияни ҳам ҳисобга олди. Даромадга иш ҳақи, бонуслар, пул мукофотлари, китоб нашр қилиш бўйича битимлар ва гонорарлар киритилди. Шунингдек, ҳомийлик қилувчи компанияларнинг акциядорлик улушларидан олинган маблағлар ҳам ҳисобга олинган. 

Топ-10 қуйидагича:

Майкл Жордан (баскетбол) – 3,3 млрд доллар

Тайгер Вудс (гольф) – 2,5 млрд доллар

Арнольд Палмер (гольф) – 1,7 млрд доллар

Жек Никлаус (гольф) –1,63 млрд доллар

Криштиану Роналду (футбол) – 1,58 млрд доллар

Леброн Жеймс (баскетбол)– 1,53 млрд доллар

Лионель Месси (футбол) – 1,48 млрд доллар

Флойд Мейвезер (бокс) – 1,41 млрд доллар

Рожер Федерер (теннис) – 1,38 млрд доллар

Фил Микельсон (гольф) – 1,36 млрд доллар

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.