Энг қиммат таркиб Англияда!

Энг қиммат таркиб Англияда!

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES Football Observatory) Қатар-2022 жаҳон чемпионатининг энг қиммат таркибга эга жамоалари рўйхатини тузди.

Унга кўра, Англия миллий жамоасининг умумий таркиби баҳоси энг қиммати сифатида қайд этилган. Гарет Саутгейт шогирдларининг умумий баҳоси - 1,499 миллиард еврони ташкил этган. Бу борада бешликдан Бразилия, Франция, Испания ва Португалия ҳам ўрин олган.

ЖЧ-2022нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари ўнлиги:

1. Англия терма жамоаси – 1,499 млрд евро;

2. Бразилия – 1,455 млрд евро;

3. Франция – 1,337 млрд евро;

4. Испания – 1, 201 млрд евро;

5. Португалия – 1,154 млрд евро;

6. Германия – 1,020 млрд евро;

7. Нидерландия – 756 млн евро;

8. Аргентина – 748 млн евро;

9. Уругвай – 590 млн евро;

10. Бельгия – 562 млн евро.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 баҳслари 20 ноябрдан старт олади. Турнир 18 декабрга қадар давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.