Эрлинг, гўзал хоним билан «дуэл»га тайёрлан!

Эрлинг, гўзал хоним билан «дуэл»га тайёрлан!

Жаҳоннинг энг латофатли ва эҳтиросли енгил атлетикачиси сифатида эътироф этиладиган Алиса Шмидт «Манчестер Сити» голеадорига кутилмаган чорлов ташлади

Германиялик хоним югуриш бобида норвегиялик ҳужумчини бемалол ортда қолдиришини таъкидламоқда. Умуман, у Эрлинг билан беллашиб кўришга тайёр.

Тўғри, турли манбалар томонидан энг латофатли енгил атлетикачи сифатида тан олинган Алиса Шмитд ўз-ўзидан луқма ташлагани йўқ футбол юлдузига. Ҳаммасига Алисадан югуриш бўйича Эрлингга бас кела олиш-олмаслиги ҳақида сўрашган Dagbladet (Норвегия) нашри журналистлари айбдорлар. «Буни билмайман, эҳтимол, беллаша оларман. Ўйлашимча, 400 метр масофага югуришда буни уддалашим мумкин. Лекин 200 метр масофада уни ортда қолдириш қийин-ов, - дея жавоб берди Алиса Будапештда ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида. - Агар бундай пойга ташкиллаштириш имкони топилса, фақат хурсанд бўлардим. Эрлинг билан қачон мусобақалашим мумкин? Билмайман, ўзидан сўраш керак, лекин мен ҳар доим тайёрман»

Айтганча, Алиса 2020 йили «Боруссия» Д. фитнес-мураббийи ролида ишлаган ва марказий ҳимоячи Матс Хуммельс билан 400 метр масофага югуриш бўйича мусобақалашиб, уни ортда қолдирган. Маълумот учун, Эрлинг­нинг максимал тезлиги соатига 22,5 мил атрофида. Шмидт эса 400 метр масофани 55 сонияда босиб ўтган. 

- 400 метр масофага югуришда қай биримиз устун эканлигимизни билишни истардим... Алиса Шмидт (германиялик енгил атлетикачи).