ЭЪТИРОФ: Хвичага мақтов – Квардона!

ЭЪТИРОФ: Хвичага мақтов – Квардона!

Жорий мавсум «Наполи» сафига қўшилган грузиялик Хвича Кварацхелия евро­ареналарни шунчаки, «ёндирмоқда».

Уни айниқса, «А» серия клублари ҳимоячилари тўхтатиш йўлини тополмаяптилар. Россия­даги сиёсий ҳолат туфайли Неаполь клубига «Динамо» (Батуми) орқали ўтган ҳужумкор футболчи жумладан, Италия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Сассуола»га қарши баҳсда ҳам бош қаҳрамонлардан бирига айланди. Аввалига Виктор Осимхеннинг 2та голига ассистентлик қилган Хвича кейин ўзи ҳам рақиб дарвозасини нишонга олди. Шу тариқа унинг жорий мавсумдаги умумий статистикаси даҳшатли кўриниш олди - 16та ўйинда 9та гол ва шунча самарали узатма!

Ҳозирда ҳамма Хвича Кварацхелияни мақташ билан овора. Уни ҳаттоки, «Наполи» тарихини олтин ҳарфлар билан безаган афсонавий Диего Марадонага қиёслай бошлашди. Квардона - қандай жарангдор мақтов-а... Умуман, Лучано Спаллетти жамоаси жорий мавсум тўхташни сира ўйлаётгани йўқ ва бунда ҳам Хвичанинг хизмати катта эканлиги баралла эътироф этилмоқда.

«Наполи» ва Кварацхелия жорий мавсумда:

- ЧЛнинг энг сермаҳсул жамоаси - 20та гол (5та ўйинда)

- «А» сериянинг энг сермаҳсул жамоаси - 30та гол (12та ўйинда)

- Барча турнирларда мағлубиятсиз одим - 15та ўйин  

«Наполи» ЧЛ-2022/2023 гуруҳ босқичининг дастлабки 5та турида ҳар бир ўйинда 3та ёки кўпроқ гол урди. Неаполликларда айни пайт 20та гол бор (ўртача кўрсаткич - 4та гол). Таққослаш учун айтсак, ЧЛнинг иккинчи сермаҳсул жамоаси бўлиб турган «Бавария» 16та голга эга. 

«Наполи» ва Кварацхелия ЧЛнинг жорий мавсумида:

1-турда «Ливерпул»га 4та гол

2-турда «Рейнжерс»га 3та гол

3-турда «Аякс»га 6та гол

4-турда «Аякс»га 4та гол

5-турда «Рейнжерс»га 3та гол

6-турда «Ливерпул»га !!!! гол