Фати «Брайтон»га ўтмоқда

Фати «Брайтон»га ўтмоқда

«Барса» вакили Ансу Фати кутилмаганда «Брайтон»га ўтишга қарор қилди ва томонлар келишувга эришди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, вингер Англия клубига бир мавсумга ижарага ўтади. Унинг каталонияликларни тарк этиши Жоау Феликс трансфери учун йўл очди. Эндиликда раҳбарият португалиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш устида ишламоқда. Унга кўра, «Чағалайлар» ҳужумчининг «Барселона»даги ҳозирги маошининг тахминан 70-75 фоизини қоплайди. Ансу Фати «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибида 112 ўйин ўтказиб, 29 гол ва 10 голга ассистентлик қилган. Футболчининг Каталония гранди билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Фатининг «Брайтон»ни танлашида жамоа бош мураббийи Де Зерби катта роль ўйнади. 21 ёшли испанга «Тоттенхэм» ҳам қизиқиш билдираётганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.