Фати Испанияда қолмоқчи

Фати Испанияда қолмоқчи

«Барселона» сафида Испания чемпионлигини қўлга киритган Ансу Фати жамоадан кетишга тайёр эканини билдирди.

20 ёшли футболчи етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Фати келаси йили ҳам Хави Эрнандес жамоасида захира футболчиси бўлиб қолишни истамаяпти. Ҳозирнинг ўзида унга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Вулверхэмптон» каби клубларидан жиддий қизиқиш бор. Бироқ, Todo Fichajes нашрининг маълум қилишича, Фати «Барселона»ни тарк этган тақдирда ҳам фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи. Маълумотларга қараганда, Ансу Фати каталонияликларнинг ашаддий рақибларидан - «Атлетико» ёки «Севилья»га ўтиб кетиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.