"Фейенорд" ҳимоячисига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда

"Фейенорд" ҳимоячисига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда

Италиянинг “Ювентус” клуби Голландиянинг “Фейенорд” клуби ҳимоячиси Давид Ганцкога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Николо Скира.

Хабар қилинишича, туринликлар январь ойида 27 ёшли футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Туринликлар словакиялик ҳимоячига 2029 йилгача йилига 2,5 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилмоқда. Ганцконинг ўзи ҳам “Юве”га ўтишга қизиқмоқда, "Фейеноорд" эса футболчиси учун 35-40 миллион евро атрофида нарх белгиламоқчи.

 Давид жорий мавсум Голландия клуби сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.