Фелиш «Челси»га ўтади!

Фелиш «Челси»га ўтади!

Жоау Фелиш мавсумнинг қолган қисмини АПЛда давом эттиришга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Челси» португалиялик ҳужумкор футболчини ижарага олиш масаласида «Атлетико» билан келишувга эришган. Лондон клуби Фелишни ушбу ҳафтанинг ўзида «аристократлар» сафига қўшилишини истамоқда. The Athletic хабарига кўра, «Челси» Жоаунинг ярим йиллик ижараси учун Мадрид клубига 11 миллион евро тўлаб, футболчининг 30 июнга қадар маошини тўлашни ўз зиммасига олади. Қайд этилишича, «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам Фелишни ўз сафига қўшиб олиш учун курашган, Жоау «Челси»га ўтишни истаган. Маълумот учун, 23 ёшли португал жорий мавсум Ла Лигада 14 ўйинда 4та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.