Мбаппе ПСЖ хўжайинидан норози
ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасидаги келишмовчиликлар давом этади. 25 ёшли ҳужумчи клубдан 55 миллион евро миқдоридаги ҳақини суд орқали ундиришга уриняпти.
Суперлигада 23-тур баҳслари давом эттирилди. "Сурхон" жамоаси бу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Агар биринчи бўлимни оладиган бўлсак, "Сўғдиёна" бизни хатолар учун жазолади. Ўтказиб юбормаслигимиз керак бўлган 2 та голни ўтказдик. Танаффусда гаплашиб олиб, ўйинга қайтдик. Мен йигитларга бир гол уриб олсак, ўйинга қайтиб олишимизни айтдим. Шундай ҳам бўлиб чиқди. Йигитлар ҳаммасини тўғри тушуниб, вазифани бажаришди. Мухлисларга ҳам ташриф учун раҳмат.
- Йововични захирага олиниши ўйинга таъсир кўрсатдими?
- Уларда ўзини қулай ҳис қиладиган ҳисоб эди, бироқ амалда бу натижа бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Улар натижага ўйнашди, биз эса тезлик қўшдик. Балки, шунинг учун вазият ўзгаргандир.
- Абдуғафур Ҳайдаров терма жамоадан чақирув олишига эртами? Ёки...
- Менимча, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Албатта, куни келиб у меҳнат қилишдан тўхтамаса, терма жамоадан чақирув олади.
- "Насаф" чемпион бўлди. Бу биз учун яхши ёки ёмон?
- "Насаф" ҳақли равишда жорий мавсум чемпионига айланди. Уларни табриклаймиз. Улар узоқ вақт давомида бу мақсад сари интилди. Олдимизда 3 та ўйин бор. Буларда ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишга ҳаракат қиламиз.
- Бугун ҳимоя маркази яхши ўйин кўрсатди, деб ҳисоблайсизми?
- Биз биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳозир биринчи бўлимда гол ўтказиб юборишни одат қилиб олдик. Кейин, рақибни қувишни бошлаяпмиз. Бу борада ҳам керакли хулосалар қиламиз.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасидаги келишмовчиликлар давом этади. 25 ёшли ҳужумчи клубдан 55 миллион евро миқдоридаги ҳақини суд орқали ундиришга уриняпти.
“Интер Майами” Европа футболида порлаган яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган мавсум якунида мураббийлик фаолиятини якунлаган Клаудио Раньери яна собиқ ишига қайтмоқчи. Эндиликда италиялик мутахассис терма жамоаларда ўзини синаб кўрмоқчи.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789