"ФИФА миллиардларни ўғирлади"

"ФИФА миллиардларни ўғирлади"

ФИФА Швейцариядан миллиардларни ўғирлади, бу ерда ҳеч ким уларни назорат қилмайди. Бу ҳақда «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис айтиб ўтди.

"Охирги йилларда улар нима қилаётгани ҳақидаги филмни кўрдингизми? Улар Швейцариядан миллиардларни ўғирлаб кетишди, ҳар қандай Европа юридикциясидан ташқарида, уларни ҳеч ким назорат қилмайди", - деб Де Лаурентис сўзларини келтирмоқда Cорриере делло Спорт.

Аввалроқ Швейтсариянинг Беллинзона суди ФИФА собиқ президенти Ёзеф Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишел Платинини фирибгарлик иши бўйича оқлаган эди.