ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 77-ўринда қолди, Бразилия ва Бельгия ҳамон пешқадам

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 77-ўринда қолди, Бразилия ва Бельгия ҳамон пешқадам

Одатдагидек ФИФА 6 октябрь ҳолатига кўра миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан ўртоқлик баҳсларини ўтказган бош жамоамиз 77-ўринда қолди. 
Миллий термамиз Осиёда Эрон (20), Япония (24), Жанубий Корея (28), Австралия (38), Қатар (50), Саудия Арабистони (51), Ироқ (68), БАА (70) ва Уммондан (75) сўнг 10-поғонани эгаллаб турибди.
"Юқори"да эса фақат бир ўзгариш бўлди — Италия Испания билан ўрин алмашди.

1. Бразилия 
2. Бельгия
3. Аргентина
4. Франция
5. Англия
6. Италия
7. Испания
8. Нидерландия 
9. Португалия 
10. Дания