Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Евро-2024 – брендлар жанги маркази...
16та ЖАМОА NIKE ВА ADIDAS ҚАНОТИ ОСТИДА. Евро-2024 иштирокчилари 5та компания экипировкаларидан фойдаланади. Одатдагидек, асосий рақобат Adidas (Германия) ва Nike (АҚШ) ўртасида. Ҳисоб 9:7 - АҚШ бренди фойдасига. Шунингдек, Puma ҳам чакки эмас - Германиянинг ушбу фирмаси 4та жамоага эга.
Nike (АҚШ) — 9та жамоа: Хорватия, Словения, Англия, Польша, Нидерландия, Франция, Словакия, Туркия, Португалия
Adidas (Германия) — 7та жамоа: Германия, Шотландия, Венгрия, Испания, Италия, Албания, Бельгия
Puma (Германия) — 4та жамоа: Швейцария, Сербия, Австрия, Чехия
Joma (Испания) — 2 жамоа: Руминия, Украина
Macron (Италия) — 1 жамоа: Грузия
Hummel (Дания) — 1 жамоа: Дания
***
Айиқча «Альберт» ҳамроҳлигида бирлашув
Европа чемпионати-2024 расмий маскоти - ёқимтой айиқчага «Альберт» (Albеrt) номи берилди. Эътиборлиси, турнирнинг асосий белгиларидан бири Гельзенкирхендаги мактабнинг бошланғич синфида чизилган.
Нима учун айнан айиқча? Манбаларда келтирилишича, қўллари ва оёқлари ҳаракатланадиган биринчи айиқча ўйинчоқ айнан Германияда яратилган. Унинг асл дизайни муаллифи - Ричард Стайфф. 1902 йили ихтиро қилинган айиқча кейинчалик АҚШ президенти Теодор Рузвельт шарафига «Тедди» номини олади. Айтишларича, у ов пайти айиқ боласини отишни истамаган экан. Бу тарих тафсилоти газеталарда ёзилгач, «Тедди»нинг сотуви чаққонлашади. Мана, вақт ўтиши билан ўша айиқча яна катта саҳнага қайтди, фақат бу сафар «Альберт» бўлиб. Дарвоқе, жорий аср Европа чемпионати маскоти ролига биринчи марта ҳайвон танланди. Аниқроғи, охирги турнирларда антропоморфик белгилар асосий рамз сифатида олинган эди. Масалан, Евро-2020да хаёлий фристайлчи болакай «Скиллзи» маскот бўлганди.
Евро-2024 логотипига келсак, оддий, лекин маъноли чизма танланган: рамз ўртасида машҳур Анри Делоне номидаги кубок ва «Олимпиаштадион» стадиони томи шаклида комбинацияга солинган 24та рангли йўл (чемпионатда иштирок этувчи 24та жамоа|мамлакат байроғига нишона). Умуман, логотип УЕФАга аъзо 55та мамлакат байроғи ранглари асосида ишланганини таъкидлаш мумкин. Турнир шиори ҳам шунга мос - «Футбол атрофида бирлашув. Европанинг қоқ юрагида бирга».
ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИ ЛОГОТИП ВА МАСКОТЛАРИ
Евро-60: UEFA ёзуви, маскотсиз
Евро-64: UEFA ёзуви, маскотсиз
Евро-68: UEFA ёзуви, маскотсиз
Евро-72: UEFA ёзуви, маскотсиз
Евро-76: UEFA ёзуви, маскотсиз
Евро-80: UEFA ёзуви, Пиноккио (эртак қаҳрамони)
Евро-84: UEFA ёзуви, «Пено» (хўроз)
Евро-88: UEFA ёзуви, «Берни» (қуён)
Евро-92: UEFA ёзуви, қуён (номсиз)
Евро-96: EURO ёзуви, «Голиаф» (шер боласи)
Евро-2000: EURO ёзуви, «Бенилюк» (шер)
Евро-2004: EURO ёзуви, «Кинаш» (болакай)
Евро-2008: EURO ёзуви, «Трикс» ва
«Фликс» (эгизаклар)
Евро-2012: EURO ёзуви, «Славек» ва
«Славко» (эгизаклар)
Евро-2016: EURO ёзуви, «Супер-Виктор» (болакай)
Евро-2020: EURO ёзуви, «Скиллзи»
(фристайлчи болакай)
Фактлар
* Финал ўйинида энг йирик ғалаба Евро-2012да кузатилган - Испания - Италия - 4:0.
* Испания, Италия ва Франция термалари Европа чемпионатидаги дастлабки ғалабани мезбон сифатида қўлга киритган.
* Испания термаси Европа чемпиони мақомини ҳимоя қилган ягона жамоадир (2012 йил). Бунга қадар собиқ иттифоқ (1964 йил) ва Германия (1976 йил) термаларида қаторасига 2та турнирда ғалаба нашидасини суриш имкониятини туғилган, аммо ҳар иккиси финалда мағлубиятга учраган.
* Евро-2024да очилиш ўйини финалда ҳам такрорланган - Португалия - Греция. Ҳар иккисида юнонлар устун келишган - 2:1 ва 1:0.
* Мезбон жамоанинг гуруҳ босқичидан чиқолмаслиги илк марта 2000 йили кузатилган. Ўшанда Бельгия термаси курашдан анча эрта чекинган эди.
* Евро-2020да илк марта мезбон жамоалар турнирнинг финал раундидан четда қолди. Гап Озарбайжон ва Руминия жамоалари ҳақида кетмоқда.
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789