Френки «Барса»дан кетадими?...

Френки «Барса»дан кетадими?...

Ярим ҳимоячи Френки де Йонг ёзги трансферлар вақтида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Каталонияликлар ҳали ҳам молиявий жиҳатдан қийналмоқда ва улар 25 ёшли футболчини сотишдан манфаатдор бўлишади. Агар футболчи маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлса, каталонияликлар Де Йонгни ўз сафларида сақлаб қолишга тайёр. Calciomercato хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ёзда Френки де Йонгни сотиб олишга ҳаракат қилади. «Қизил иблислар» ўтган йили нидерландиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирганди, аммо кейин де Йонг «Барселона»ни тарк этишни истамади. Transfermarkt экспертлари Френкини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.