Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Европа Конференциялар Лигаси саралаши биринчи босқичидаёқ йил драмаси бўлишга даъвогар ўйин кузатилди Шимолий Ирландияда
Диққат қилинг, маҳаллий «Гленторан» ва «Гзира Юнайтед» (Мальта) клублари ўртасидаги жавоб ўйини пенальтилар сериясигача чўзилди ва ғолибни аниқлаш учун нақ 28та зарба керак бўлди.
Мальтадаги биринчи баҳс 2:2 ҳисобида якунланган эди. «Гленторан» жавоб учрашувининг 18-дақиқасида пенальтидан фойдаланолмади, боз устига, танаффусдан кейин гол қўйиб юборди. «Гзира Юнайтед» эса керакли ҳисобни 90}13-дақиқагача сақлади, аммо сўнгги лаҳзада ғалабани қўлдан чиқарди, шу тариқа ҳаммаси пенальтилар сериясига кўчди. Эътиборли томони, бунда ғолибни аниқлаш учун футболчиларнинг «нуқта»дан нақ 28 марта зарба йўллашларига тўғри келди. Яна бир кам кузатиладиган ҳолат шуки, серияда икки жамоа вакиллари қаторасига 27та уринишда гол уришди. Дарвозабонларга ҳайф...
Бори шу эмас. Узундан-узун пенальтилар сериясининг энг кульминацион ва кулгули нуқтаси ҳисоб бўйича 27-зарбада кузатилди: «Гзира» вакили Закари Скерри уринишидан сўнг «Гленторан» голкипери Аарон Маккари тўп йўлини тўсди, бироқ... У муваффақиятини нишонлаш учун олдинга югурган паллада «хиёнаткор» тўп ғалати траектория бўйлаб ҳаракатланиб, якунда юмалаганча дарвоза тўрига тушди - бу қоида бўйича тоза гол! Қисқаси, «Гленторан» кипери эрта қувонишнинг аламли оқибатига дучор бўлди. Якунда мальталиклар 28-зарбада ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Айтиш ўринли, «ГЮ» ҳар икки ўйинда ҳисобни очган, аммо натижани сақлаб қололмаганди.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789