АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Октябрь ойининг сўнгги кунлари футбол жамоатчилигини мудҳиш янгилик ларзага солди - Колумбияда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Луис Диаснинг ота-онасини ўғирлаб кетишди.
Тўғри, бир неча соатдан кейин футболчининг онасини қўйиб юборишди, отасини қутқариш эса нисбатан чўзилди. Хайриятки, ҳаммаси яхшилик билан хотима топди. Бу орада «Ливерпуль» раҳбарлари, футболчилар ва шахсан бош мураббий Юрген Клопп ярим ҳимоячи ташвишига шерик бўлиб, уни имкон қадар қўллаб-қувватлаб туришди. Диаснинг ўзи эса «Лутон»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушиб, қўшимча вақтда гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди, шунингдек, жиноятчилардан отасини қўйиб юборишларини илтимос қилди. Якунда ҳаммаси хайрли якунланди ва катта Диас 17 ноябрь куни ўғлининг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган ўйинда Бразилия миллий жамоаси дарвозасига урган икки голини бевосита «Метрополитано Роберто Мелендес» стадионида томоша қилди. Лекин қуйидаги мақола Диаслар оиласи бошига тушган кўргилик эмас, балки шунга ўхшаш бошқа бир воқеа ҳақида...
Бир неча йил муқаддам «Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель ҳам айнан одам ўғрилари дастидан анча сиқилганди. Яъни унинг оиласида худди шундай мадҳиш воқеа юз берганди. Нигерия футболи юлдузи яқинда, Луис Диас бошига тушган ёқимсиз ҳодиса баҳона ўша жиноят тафсилотларини батафсил баён этди: «Нигерия миллий жамоаси таркибида ЖЧ-2018да қатнашиш учун Россияга йўл олганимда, отамни ўғирлаб кетишганди. Эсимда, Аргентина термасига қарши ўйин бошланишига атиги 2 соат қолган вақт акам қўнғироқ қилиб, бўғиқ овозда совуқ хабарни етказганди. Ўзи отамни биринчи марта ўғирлаб кетишганида, чинакам «шок» ҳолатига тушиб қолгандим, иккинчи ҳолат эса мен учун янада жиддий зарба бўлди. Ахир бутун фаолиятим, эҳтимол, ҳаётимдаги энг буюк ўйинлардан бирига ҳозирлик кўраётган, унинг стартига эса 1-2 соатча вақт қолганди. Нохуш хабарни эшитгач, бутун вужудим қалтирашга тушди, ҳаттоки, хонадан ташқарига чиқолмадим. Ўша лаҳзада кимга арз қилишни ҳам билмасдим. Чамаси 30 дақиқача қандай йўл тутиш ҳақида бош қотирдим. Бу орада бутун Нигерия учун ўта муҳим ўйин старти тобора яқинлашарди. Чунончи, бизни кимсан Лионель Месси жамоасига қарши ўйин кутиб турарди. Узоқ ўйладим ва якунда бир тўхтамга келдим: «Бўлар иш бўлди, ҳозир буни достон қилишдан наф йўқ, яхшиси, ҳеч кимга айтмай тураман». Хуллас, кўргилик ҳақида бировга оғиз очмадим. Майдонга тушиб, ўйинга киришдим. Афсуски, ғалаба қозонолмадик. Ўйиндан кейин эса атрофимдагиларга дардимни айтдим. Шунда кийиниш хонасига сукунат чўкди, мураббий ва айрим йигитлар ҳаттоки, кўзларига ёш олишди. Улар воқеадан хабардор қилмай, майдонга тушиб хато қилганимни ҳам таъкидлашди.
Айниқса, «Челси» жуда катта ёрдам берди. Роман Абрамовичнинг шахсан ўзи ҳолатдан хабардор бўлиб турди. Эсимда, у ҳаттоки, амалий ёрдам бериши мумкинлигини айтганди: «Жон, агар хоҳласанг, ўз одамларимни Нигерияга юбораман. Улар отангни қутқара олишса керак». Табиийки, бироз ўйланиб қолдим, иккиландим: «Бу одам нима қилмоқчи ўзи?» Абрамович эса фикримни дарров ўқигандек бўлди: «Йўқ, бу масалада хавотирланма. Ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қиламиз. Агар мен айтган вариантга кўнсанг, дарҳол ҳаракатни бошлаймиз. Ишон, бу ишни уддалай оламан». Энди «Ливерпуль» Луисни шунчалик қўллаб-қувватлаганини кўрганимдан бағоят мамнунман. Клубнинг бу фидойилиги ҳар қандай мақтовдан устун».
Оби Микелнинг отаси бир ҳафталик тутқунликдан сўнг полиция операцияси натижасида озод этилганини қўшимча қилиш керак. Яъни Роман Абрамович бу ишга аралашмаган. Лекин унинг ўз қарамоғидаги клуб вакилига ғамхўрлиги, бирдам, ҳамнафас бўлгани - чинакам намуна, албатта. Мана, Диас ҳам она-отаси билан дийдор кўришди. Энг муҳими - шу.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789