Футзалчиларимиз қийинчилик билан бўлсада муддатидан аввал чоракфиналга йўлланма олишди

Футзалчиларимиз қийинчилик билан бўлсада муддатидан аввал чоракфиналга йўлланма олишди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Осиё чемпионати 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистонга қарши паркетга тушди.

Қизиқарли ва шиддатли ўтган баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қўшниларимиз устидан жуда қийин ғалабага эришишди – 3:2.
Шундай қилиб, "минифутболчиларимиз" 2 ўйинда 6 очко жамғариб, В гуруҳидан муддатдан олдин чоракфиналга йўлланма олди. 
Гуруҳдаги Туркманистон-Баҳрайн учрашувида жанговар дуранг қайд этилди – 4:4.

Осиё чемпионати. 
B гуруҳи. 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН – 3:2
Ҳакамлар: Гелариҳ Нозимидейлами (Эрон), Порннаронг Граирод (Таиланд), Иброҳим Меҳрабиафшар (Эрон).
Голлар: Элбек Тўлқинов 3, Ҳусниддин Нишонов 7, Анасхон Раҳматов 19 - Файзали Сардоров 4, 38.
Ўзбекистон: 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Тожикистон: 1.Фирўз Бозмамадов, 3.Баҳодур Хожаев, 4.Шавкат Халимов, 7.Рустам Ҳамидов, 11.Иқболи Воситзода.
Захира: 2.Фируз Бекмуродов, 5.Собиржон Гуляков, 6.Идрис Ёров, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Файзали Сардоров, 12.Умед Кузиев, 13.Бахтиёр Солиев, 14.Дилшод Саломов.


ТУРКМАНИСТОН – БАҲРАЙН 4:4
Голлар: Гурбангелди Саҳедов 13, 14, 19, 26 – Аҳмад Муҳаммад 10, Муҳаммад Абдулла 13, Фалах Маҳди Али Юсуф 26, Муҳаммад Радҳи 40.