Футзалчиларимиз Японияга аламли мағлубиятга учраб, финалга чиқа олишмади

Футзалчиларимиз Японияга аламли мағлубиятга учраб, финалга чиқа олишмади

Сизга яхши маълум бугун Кувайтда футзал бўйича Осиё кубоги-2022 дастлабки ярим финал баҳси якунига етди.

Қизиқарли, кучли "эҳтирослар" ва асабий тарзда кечган ушбу ўйинда японлар камбэк кўрсатишиб, Каназаванинг голи эвазига ғалабани илиб кетишди – 2:1.
Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси 8 октябрь куни 3-ўрин учун баҳсда паркетга тушадиган бўлди. Рақиб жамоа номи иккинчи яримфинал баҳси – Эрон – Таиланд учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Футзал. Осиё Кубоги-2022
Яримфинал. 6 октябрь
ЎЗБЕКИСТОН – ЯПОНИЯ – 1:2
Ҳакамлар: Ҳусайн Али Албаҳҳар (Баҳрайн), Ҳелдай Иданг (Малайзия), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам)
Голлар: Илҳомжон Ҳамроев 16 - Оливейра 23, Каназава 30.
Ўзбекистон (бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Япония (бешлик): 1.Хигор Перес, 3.Сома Мизутани, 5.Артур Оливейра, 6.Томоки Йошикава, 9.Нето Антонио Хирата.
Захира: 2.Гильермо Куромото, 4.Ишида Кентаро, 7.Сора Каназава, 8.Атсуя Уемура, 10.Крепалди Винисиус, 11.Казуя Шимицу, 12.Кокора Харада, 13.Такуми Нагасака, 14.Шунта Учимура.