Гехи «Реал» нишонида!

Гехи «Реал» нишонида!

«Реал» таркибини кучайтиришда давом этади.

Жамоа сардори Начо Фернандес Мадридни тарк этганидан кейин «Қироллик клуби» унинг ўрнига дарров бошқа ўйинчи қидира бошлади. The Sun нашрининг ёзишича, Испания чемпиони эътиборини «Кристал Пэлас» ва Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Марк Гехига қаратди. 23 ёшли футболчи Англия терма жамоаси таркибида Европа чемпионатидаги ўйинлари орқали юқори даражада тўп тепишга қодирлигини кўрсатди. Гехининг Германия майдонларидаги ўйини мадридликлар назарига тушгани айтилмоқда. «Кристал Пэлас» Гехи трансфери орқали мўмай даромад ишлаб олиши мумкин. Англияликлар ўз ўйинчисини 50 миллион фунтга баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.